Гамалей номидаги эпидемиология ва микробиология илмий тадқиқот институти бош илмий ходими, тиббиёт фанлар доктори Виктор Зуев сўзларига кўра, мажбурий эмлаш бекор қилиниши қизамиқ касаллиги тарқилишига сабаб бўлган.
“Вирусга қарши энг самарали восита - бу эмлаш ҳисобланади”, - дейди вирусолог.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, кўп одамлар эмланмаган. Улар қизамиқ касаллигидан ҳимояланмаган. Бу ўз навбатида ўзининг салбий оқибатларини келтириб чиқарди.
“Эмлаш зарурлиги ҳақида аҳоли ўртасида жуда кўп тушунтириш ишларини олиб бориш керак”, - деб қўшимча қилди Зуев.
Россиялик эксперт мигрантлар орасида қизамиқ тарқалишини тўхтатиш йўлини тушунтирди
© Sputnik