Россия қишлоқларида бўрилар ҳужуми кучаймоқда

Маҳаллий овчилардан бирининг маълум қилишича, бўрилар куз ойидан буён туманнинг турли қишлоқларида 25 тага яқин итларни ғажиб ташлаган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 фев – Sputnik. Россиянинг Архангельск вилояти Приморск тумани ҳукумати аҳолидан қишлоқларга бўриларнинг тез-тез кириб туриш ҳолатлари кўпайгани сабабли ҳушёрлик ва эҳтиёткорлика риоя қилиш сўради. РИА Новости хабарига асосан.

Қорақалпоғистонда қутирган шоқол одамларга ва уй ҳайвонларига ташланмоқда

Қайд этилишича, туманнинг Талаги посёлкаси ва Повракульская қишлоғида бўрилар пайдо бўлган. Шу сабабли маҳаллий аҳолидан ҳушёрлик ва эҳтиёткорлика риоя қилиш сўралган. Шунингдек, кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида болаларни қаровсиз қолдирмаслик лозимлиги эслатиб ўтилган.

РИА Новостига маҳаллий овчилардан бирининг маълум қилишича, бўрилар куз ойидан буён туманнинг турли қишлоқларида 25 тага яқин итларни ғажиб ташлаган. Шу сабабли итлари кўчага чиқармасдан, ёпиқ бинода сақлаш тавсия этилган.