Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатлар давомида совет армияси 14427 нафар, КГБ – 576, ИИВ – 28 нафар кишисини йўқотди.
Яраланган, контузия ҳолатига учраган, жароҳатланганлар 53000 дан ортиқ кишини ташкил этади. Жангда ҳалок бўлган афғонларнинг аниқ сони маълум эмас. Маълумотларга қараганда бир миллиондан икки миллион нафар кишигача ҳалок бўлган.
Ўз ўрнида Афғонистонга жалб қилинган ўзбекистонликлар сони 65 минг нафарни ташкил этади. Жангчиларнинг 1520 нафари ҳалок бўлган, 2,5 мингга яқини оғир тан жароҳатларини олганлар.
Совет қўшинлари Афғонистонни қандай тарк этганини Sputnik Ўзбекистон фотожамланмасида томоша қилинг.