Москвада юз киши иштирокида оммавий муштлашув содир бўлди

Москвада жойлашган ресторанлардан бири олдида 100 киши иштирокида муштлашув содир бўлди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 фев – Sputnik. Москвада севишганлар куни кечаси оммавий муштлашув содир бўлди, деб хабар қилди РЕН ТВ.

Воқеа Москванинг жанубий-шарқий қисмида жойлашган ресторанда содир бўлди.

Муштлашувда 100 киши иштирок этди. Воқеага гувоҳ бўлган шахслар сўзларига кўра, бу ҳодисада 50 ортиқ марта ўқ узилди.

Хабарда айтилишича, ҳодиса “Неолит” ресторанида бошланди. Шу куни бу ресторанда катта тадбир ўтказиш режалаштирилганди.

Ресторан ходимларининг сўзларига кўра, ресторан эгаси Яшар Алиевга ҳужум қилиш режалаштирилган.