Мудҳиш ЙТҲ: Самарқандда Nexia машинаси экскаватор билан тўқнашди

Nexia автомобили экскаватор билан тўқнашуви оқибатида икки киши қурбон бўлди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 фев – Sputnik. Самарқандда Nexia автомобили Volvo русумли экскаватор иштирокида мудҳиш ЙТҲ содир бўлди. Натижада икки киши қурбон бўлди, деб хабар қилди Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти. 

Ҳодиса жорий йилнинг 11 февраль куни соат тахминан 06:00 да содир бўлган.

Самарқанд вилоятидаги Булунғур ариғидан аёл кишининг жасади топилди

Фуқаро М.М. ўз бошқарувидаги Nexia русумли автомашинани “Жомбой-Эшимоқсоқ” 4П-48 йўлининг 11 километрида бошқариб кетаётиб, қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган, фуқаро А.Д.  бошқарувидаги Volvo русумли экскаваторга урилиб, тўқнашув содир этган. Натижада, Nexia русумли автомашина ҳайдовчиси М.М. ва йўловчиси М.Ҳ.лар жароҳат олиб, ҳодиса жойида вафот этганлар. 

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш,  одамлар ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилди

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда