Афғонистонлик ошпаз Нақибулло: Ўзбекистон ўйлаганимдан ҳам гўзал экан

Нақибулло интервью сўнггида Ўзбекистонда ҳали кўп ишлаш режаси борлигини, мамлакат аҳолиси эса ўзида бошқача меҳр уйғотганини айтади. "Инсонларга муҳаббатли, ўзгага озор, зарар бермайдиган халқ экан, менга шу ерда бўлиш бахти насиб этганидан жуда ҳам хурсандман", дейди у
Sputnik

Афғонистон бугунги кунда тинч ҳаётга қайтишга ҳаракат қилмоқда, Ўзбекистон эса бу борада ўз "биродари"га ҳар томонлама кўмак беришга тайёр. Ҳамкорликдаги музокаралар, лойиҳалар ва савдо келишувлари бунинг яққол далилидир.

Ашраф Ғани 400 йилдан кейин одамлар ўзи ва Мирзиёев ҳақида нималар дейишини айтди

Ўзбекистонда шунингдек, қўшни давлат компаниялари ва хусусий тадбиркорлари сони ҳам кундан-кунга ортмоқда. Бунда афғон тадбиркорларини АИРси билан чегарадош Сурхондарё вилоятидагина эмас, балки бошқа регионларда ҳам кўплаб учратиш мумкин. Мисол тариқасида, яқинда Тошкент шаҳрида очилган афғон маданиятининг митти оролчаси бўлмиш, афғон миллий ошхонаси таомлари тайёрланадиган жозибадор "Пуддинг" ресторанини келтириш мумкин.

Ресторан ихчамгина бўлса-да, зал ва тамадди қилинадиган хоналар безаги ҳар қандай инсонни ҳайратлантириши турган гап. Бу ерга қадам қўйишингиз билан, шарқона дунёга тушасиз.

Афғонистонлик ошпаз Нақибулло: Ўзбекистон ўйлаганимдан ҳам гўзал экан

Ресторан бош ошпази Нақибулло Каргар тайёрлайдиган таомларнинг барчаси афғон рецептураси асосида, қўшни мамлакатдан махсус келтириладиган маҳсулотлар, ноёб ўсимлик ва зираворлар асосида тайёрланади.

Нақибулло Каргар 29 ёшда. Афғонистоннинг Фарёб вилоятидан. 

Афғонистонлик ошпаз Нақибулло: Ўзбекистон ўйлаганимдан ҳам гўзал экан

"Ўзбекистонга келганимга икки ой бўлди. Ошпаз оиласида дунёга келганман. Энг яхши касб - ота касб, дея шу соҳани танладим. Тошкентга ресторан эгасининг таклифи билан келганман. Мамлакатларимиз ўртасида алоқалар яхши томонга ўзгаришни бошлаши биланоқ, менда ҳам Ўзбекистонда ишлаш имкони пайдо бўлди", - дейди Нақибулло. 

Бош ошпазнинг айтишича, иши у қадар қийинмас, ўзбекистонликлар учун афғон таомларини маромига етказиб тайёрлай олишини айтади.

Афғонча паловлардан ташқари, мўрғи (қуш) кабоб, сепида (сочма) кабоб, лўли кабоб, гўшт, жигар кабоблар, альфа-маравий (тирик товуқдан тайёрланадиган) кабоб, шоми (кечқурун учун тайёрланадиган) кабоб, асосан барра қўзичоқдан тайёрланадиган гўшт кабобларни тайёрлаш бўйича усталигини айтади.

Нақибулло рецепти бўйича қуйидаги гўшт-кабобни тайёрлаб кўришингиз мумкин: 6 ойлик қўзи гўшти олинади ва пўстидан тозаланади. Майда бўлакларга бўлиниб, тузланади. Сўнгра яхшилаб янчилган чеснок ва ва пиёз суви аралаштирилиб, гўштга қўшилади, аралаштирилади. Устидан қуритилган ва майдаланган анжир ва озроқ ёғ қўшилиб, яна аралаштирилади. Бир кеча шу маринадда турган гўштдан оғизда эрийдиган кабоб тайёрлаш мумкин.

Афғонистонлик ошпаз Нақибулло: Ўзбекистон ўйлаганимдан ҳам гўзал экан

Нақибулло интервью сўнгида Ўзбекистонда ҳали кўп ишлаш режаси борлигини, мамлакат аҳолиси эса ўзида бошқача меҳр уйғотганини айтади. "Инсонларга муҳаббатли, ўзгага озор ҳам зарар ҳам бермайдиган халқ экан, менга шу ерда бўлиш бахти насиб этганидан жуда ҳам хурсандман", дейди у.

Афғонистонлик ошпаз Нақибулло: Ўзбекистон ўйлаганимдан ҳам гўзал экан