ТОШКЕНТ, 13 фев - Sputnik. Тошкентда муддатидан аввал ўрик дарахти гуллади, деб хабар қилди Sputnik мухбири.
Баҳорда ўрик дарахти биринчилардан бўлиб гуллайди. Ҳаво ҳарорати 5 даражагача кўтарилганда, дарахт куртак ёзади. Агар ҳаво ҳарорати узоқ муддат давомида сақланса, дарахт гуллай бошлайди.
Тошкентда ўрик дарахти қийғос гуллади – фото
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Ўзбекистон пойтахтидаги сўнгги илиқ кунлар айрим ўрик дарахтларининг гуллашига олиб келди. Ҳозирда пойтахтда баҳор тароватини ҳис этиш мумкин.
Тошкентда ўрик дарахти қийғос гуллади – фото
© Sputnik / Рамиз Бахтияров