Тошкент ҳокимияти Миробод туманидаги уйлар бузилиши ҳақидаги хабарни инкор қилди

Миробод тумани, "Лолазор" маҳалласидаги 3 қаватли уйлар бузилмайди, 2-қаватли уйлар аҳоли розилиги олинганидан сўнг бузилиши мумкин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 фев – Sputnik. Тошкент ҳокимияти  “Лолазор” маҳалласидаги турар-жой қурилиши ҳақидаги хабарларга расман изоҳ берди.

Хокимият,  ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган Миробод тумани “Лолазор” маҳалласида 3 қаватли уйлар бузилиши ҳақидаги хабарларни инкор қилди. Ҳокимият бундай қарор қабул қилмаган.

Тошкентда қурилиш нормаларига жавоб бермайдиган янги уйлар бузиб ташланди

“Ҳокимлиги ҳузурида ўтказилаётган “Инвестор куни” тадбири доирасида тадбиркорлар томонидан мазкур ҳудуднинг ички қисмида жойлашган 2 қаватли, тарихий аҳамиятга эга бўлмаган 27/3, 27/3а, 27/3б, 27/3в, 27/4-сонли уйларни бузиш ва ўрнига янги турар-жой комплекси қуриш таклифи билдирилган.

Кўп қаватли турар-жойларни бузиш бўйича қарор қилиш ушбу уйларда яшовчи ахолининг тўлиқ розилиги олинганидан сўнггина амалга оширилади ва ушбу масалада фуқароларимиз қонуний ҳуқуқлари тўлиқ кафолатланади” , - дейилган ҳокмият хабарида.

Тошкент ҳокимияти Миробод туманидаги уйлар бузилиши ҳақидаги хабарни инкор қилди