Тожикистонда ажрашишлар сони кўпайди: асосий сабаблар

Ажрашишларнинг асосий сабаби – ижтимоий-иқтисодий шароитлар, миграция ва қариндошларнинг оила ҳаётига аралашуви.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 фев – Sputnik. Тожикистонда 2018 йилда ажрашишлар сони кўпайди. Бу ҳақда Тожикистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Идигул Косимзода маълум қилди.

Амалдорнинг сўзларига кўра, 2018 йилда 11 мингдан ортиқ оила ажрашиб кетди. 2017 йилда бу кўрсаткич 10 минг 100 та бўлган.

Ажрашишларнинг асосий сабаби – ижтимоий-иқтисодий шароитлар, миграция ва қариндошларнинг оила ҳаётига аралашуви.

Ўзбекистонда 30 мингдан зиёд оила ажрашишга ариза берган

Косимзода қўмита ходимлари бу вазиятни тўғрилашга астойдил ҳаракат қилишмоқда. Мунтазам равишда оилалар билан тушунтириш суҳбатлари ўтказилмоқда. Шунингдек, олийгоҳ талабалари билан оила қадриятлари ва тожик оила анъаналарини тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.  

Шу билан бирга, мамлакатда никоҳлар сони кўпайди. Ўтган йили ЗАГС органларига 82,6 мингдан ортиқ жуфтликлар мурожаат қилди. 2017 йилда бу кўрсаткич 78,8 минг бўлганди.

Тожикистон Адлия вазирлиги маълумотига кўра, республика аҳолиси хорижий фуқаролар билан оила қуриш сони камайди.

Вазирлик маълумотига кўра, 2018 йилда хорижий фуқаро билан оила қуриш атиги 220 та ҳолат қайд этилган. Бунга 2011 йилда Оила кодексига киритилган ўзгартиришлар асосий сабаб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 30 мингдан зиёд оила ажрашишга ариза берганлиги ҳақида хабар бергандик.