Ўзбекистон Миллий гвардия вакиллари Россияга келди

Миллий гвардия делегацияси ташрифнинг биринчи кунида Останкино телеминорасига келишди. У ерда ўзбек мутахассисларига телемарказни қўриқлаш тартиби намойиш қилинди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 фев – Sputnik. Ўзбекистон Миллий гвардия делегацияси Россияга ташриф буюрди. Бу ҳақда Росгвардия матбуот хизмати хабар қилди.

2019 йилга ҳамкорлик қилиш чора-тадбирлар режасини имзолаш режалаштирилган.

Хабарда айтилишича, ташрифнинг бирични кунида делегация аъзолари Останкино телеминорасига келишди. У ерда ўзбек мутахассисларига телемарказни қўриқлаш тартиби намойиш қилинди.

Ташриф дастурида Москва ва унинг вилояти ҳудудида жойлашган Россия миллий гвардия бошқармалари ташриф буюриш ҳамда Россия миллий гвардия қўриқлаш бош бошқармаси бошлиғи Александр Грищенко билан учрашув режалаштирилган.

Мирзиёев Миллий гвардия ИИВ ва Мудофаа вазирликларига рақиб эканини айтди

Шунингдек, “МИФИ” ядро миллий тадқиқот универститетида давлат объектларини қўриқлаш масалалари бағишланган давра суҳбати ўтказилади.

Бундан ташқари ўзбекистонлик ҳамкасбларга Росгвардия қўриқлаш бўлинмаларида фойдаланиладиган техника ва транспорт воситалари ҳамда ҳарбий комендатурада ва автомобил назоратдан ўтказиш жойлари намойиш қилинади.  

Меҳмонларга Росгвардиянинг Москва вилояти бўйича навбатчилик қисми бўлинмаларининг иш фаолияти кўрсатилади.

Делегация аъзолари Россия миллий гвардия қўшинлари марказий музейи экспозицияси билан танишади.