Легранова: Марказий Осиё давлатларида наркотрафикка қарши кураш самараси сезилмоқда

Халқаро хавфсизлик масалалари бўйича мутахассис Виктория Легранова Марказий Осиёда наркотрафикка қарши кураш самарадорлиги ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди
Sputnik

Легранованинг таъкидига кўра, наркотрафик бу халқаро муаммодир, негаки бу сингари жиноятчиликнинг турли давлатларда илдиз отган кенг тармоқлари мавжуд.

Легранова: Марказий Осиё давлатларида наркотрафикка қарши кураш самараси сезилмоқда

"Марказий Осиё давлатларида кичик бўлса-да ютуқлар бор. Бундай шахслар ва ташкилотлар ҳақида маълумот алмашиш, шунингдек хавфсизлик ва маълумот алмашиш тизимини шакллантириш борасида аниқ келишувлар бор. Шунингдек, биометрик маълумотлар умумий тизимини яратиш ҳақида ҳам гап очилмоқда", - дея тушунтирди Легранова.

Сал олдинроқ биргина Қозоғистоннинг ўзида 2016 йилдан 2018 йилга қадар ички ишлар бўлинмалари томонидан 400 килограмм ағон героини олиб қўйилгани ҳақида хабар берилган эди. Шулардан бир қисмини наркодилерлар Марказий Осиё давлатларида, каттагина қисмини эса Россия ва Ғарбий Европа бозорларида сотишни режалаштирган бўлган.