“Бўйдоқ” телешоунинг собиқ иштирокчиси, асли тошкентлик модель бедарак йўқолди

Матронина Дубайдан Москвага келгандан кейин бедарак йўқолди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 фев – Sputnik. “Бўйдоқ” (Холостяк) шоу собиқ иштирокчиси Анастасия Матронина 30 январдан бери яқинлари билан алоқага чиқмаяпти.

Анастасия Матронина Тошкентда туғилган. У 2018 йилда россиялик хонанда Егор Крид билан бирга “Бўйдоқ” шоу дастурида иштирок этган.

ОАВлар маълумотларига кўра, ҳозирги вақтда у модель сифатида фаолият юритган.

Анастасиянинг дўстлари интернетда шов-шув кўтаришди. Унинг дугонаси Тина Сокол сўзларига кўра, Матронина 30 январь куни Дубайдан Москвага келган.

Матронинанинг телефони икки ҳафтадан бери ўчиқ ҳолатда.

Полицияда ҳеч қандай расмий хабар берилмаган.