“9 рота” фильми ёлғон, аслида ҳаммаси бошқача бўлган – Гоблин

Компьютер ўйинида немислар томонидан туриб ўйнаш - урушда қурбон бўлган авлодларимиз хотирасини таҳқирлайди, - дейди Дмитрий Пучков.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 фев - Sputnik. Совет қўшинларининг Афғонистондаги фаолиятини бугунги кунда қоралаб чиқаётган турли “экспертлар” жуда кўпайиб кетган. Кимдир буни “зое кетган маблағ ва инсон умрлари” деса, бошқалар Совет Иттифоқини ушбу урушга “атайлаб жалб қилишган” дейди.

Афғонистон уруши СССР тарқалишига сабаб бўлган, деди Трамп

Сиёсатни четга суриб қўйиб, бўлиб ўтган воқеаларга оддий инсон сифатида назар солганда, бир нарса яққол намоён бўлади. Афғонистон уруши турли миллатга мансуб совет аскарларининг мард ва кучли жангчилар эканини намойиш қилди. Собиқ душманлар совет аскарларини ҳалигача ҳурмат билан эслайди. 

Афсуски, Афғонистон ҳақида суратга олинган ва олинаётган фильмлар кўп ҳолларда, ушбу ҳақиқатни акс эттирмайди. Хусусан, Россияда 2005 йилда режиссер Бондарчук томонидан суратга олинган “9 рота”  фильми ҳам – воқеликни мутлақ бузиб кўрсатган.

“9 рота” фильми асосида Афғонистон урушидаги энг машҳур жанглардан бири – 3234 номли баландликни душманлардан ҳимоя қилиш воқеалари ётади.

ИД Афғонистон шимолида Россияга қарши тарғибот олиб бормоқда

Албатта бу бадиий фильм, ҳужжатли эмас, лекин муаллиф, аллақандай бадиий мақсад йўлида, жанг воқеаларини мутлақ бузиб кўрсатган. Хусусан, фильм бўйича жангчиларини, ҳеч кимга керак бўлмаган тепаликда, қўмондонлик унутиб қолдирган, ҳамма аскарлар қурбон бўлиб бир киши тирик қолган. Ундан ташқари айрим соҳа экспертлари ушбу фильмда машҳур америка фильмларига тақлид қилиб олинган саҳналар борлигини қайд этишган.    

“Аслида у ерда ҳаммаси бошқача бўлган ва охирида ҳам бошқача тугаган”, - дейди  таниқли таржимон, ёзувчи, собиқ ички ишлар органи ходими ва блогер Дмитрий Пучков (Гоблин).

“Ҳеч ким ҳеч кимни унутиб қолдирмаган ёки ташлаб кетмаган. Аскарлар берилган буйруққа асосан жанг қилган. 18 кишидан 6 таси қурбон бўлган. Бу албатта жуда катта йўқотиш. Лекин ҳамма акарлар қурбон бўлиб фақат бир киши қолгани – бўлмаган гап”, - дейди Гоблин.     

Бондарчукка қасдма-қасд

“Ушбу фильм менга ёқмади. Мен бу ҳақида ўз саҳифамда пост ёздим. Уни 70 минг киши ўқиб чиқди ва ўша жангда иштирок этган ҳақиқий 9 рота аскарлари мен билан боғланишди. Хусусан 345 – десантчилар полки командири ва айнан жангда иштирок этган наводчик – Иван Бабенко. Фильмда Бондарчукнинг ўзи шу Бабенко ролини ижро этган.

Шундан сўнг мен собиқ аскарлар билан учрашиб, 3234 баландлигидаги жанг воқеаларини дақиқама-дақиқа тиклаб “9 рота ҳақида ҳақиқат” номли ҳужжатли фильм суратга олдим. Афсуски, режиссерлик тажрибам йўқлиги туфайли – фильмда товуш ёзишда носозлик юз берди ва фильм экранларга чиқмади.

Ноодатий компьютер ўйини

Шундан сўнг мен 1С фирмасига мурожаат қилиб “Келинглар ушбу воқеа асосида компьютер ўйин ишлаб чиқамиз” дедим.

Бир неча уринишлардан сўнг, “9 рота ҳақида ҳақиқат” ўйинни Челябинсклик Extreme Developers компанияси мутахасисслари томонидан 9 ой ичида ишлаб чиқарилди.

Ўзбекистонда таъқиқланган компьютер ўйинлари рўйхати пайдо бўлди

Ўйин шутер услубида ясалган бўлиб, унинг асосида Пучков томонидан тикланган 3234 баландлигидаги жанг воқеалари ётади. Душман томонида туриб ўйнаш мумкин эмас. Фақат совет аскарлари томонидан туриб “соқолли душманларни ва АҚШлик инструкторларни” ўлдириш мумкин.

Маълумот учун, шутер (отишма) компьютер ўйинлари икки хил бўлади PvE (player vs environment) ёки PvP (player vs player). Биринчи турда ўйин қахрамони рақиб-компьютерга қарши ўйнайди иккинчи турда эса ўйинчилар бир бирига қарши ўйнайди.

Масалан, Ғарб мамлакатларида Иккинчи жаҳон уруши ҳақида ўйинлар ишлаб чиқарилганда ҳам Совет аскарлари томонида ҳам немислар томонида ўйнаш мумкин. Менимча бу – ахлоққа тўғри келмайди. Немислар томонидан туриб ўйнаш - урушда қурбон бўлган авлодларимиз хотирасини таҳқирлайди, - дейди Дмитрий Пучков.

Албатта, “9 рота ҳақида ҳақиқат” ўйинни компьютер ўйинлари орасида тижорат муваффақияти кутаётгани йўқ. Бунинг учун у барча бозорларда, жумладан хорижий бозорларда ҳам сотилиши керак. Буни унинг яратувчилари яхши билишади.