“Чалғима!” – Путин Татаристон президентига икки марта танбеҳ берди – видео

Россия президенти Владимир Путин Қозон шаҳрига ташрифи давомида Татаристон раҳбари Рустам Миннихановга танбеҳ берди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин “Турар-жой ва шаҳар муҳити” лойиҳасини амалга оширишга бағишланган учрашувда ва Давлат кенгаши йиғилишида Татаристон раҳбари Рустам Миннихановга танбеҳ берди.

Путин учрашув давомида саволлардан бирига жавоб бераётиб, Татаристон президентига мурожаат қилади. Бироқ у ёнида ўтирган киши билан чалғиб, этишмайди. Россия раҳбари Минниханов диққатини жалб қилишга уринади.

“Рустам Нургалиевич! Рустам Нургалиевич! Чалғима сен... Бизга қулоқ солмайди”, - дейди Путин. У мамлакат раҳбарини ноқулай вазиятга қўймаслигини қўшимча қилади, чунки Минниханов савол бошини эшитмаган эди.

РИА Новостининг маълум қилишича, бир неча соатдан сўнг Путин Давлат кенгашининг йиғилишида Татаристон раҳбарига сўз беради, аммо Минниханов залда йўқлиги маълум бўлади.

“Қаёққадур кетиб қолибди... Қаерга кетди?”, - деб сўрайди Путин.

Песков - Путин сўкиниши мумкинми деган саволга жавоб берди

Кейинчалик мамлакат президенти матбуот хизмати вакилининг РИА Новостига маълум қилишича, Минниханов залда бўлиб, микрофон олдига бораётган бўлган.

Путин йиғлаётган қизалоқни тинчлантирди - видео