Тошкентда ўқувчи қиз калтакланиши ҳолати бўйича суриштирув бошланди

Тошкентда коллеж ўқувчиси курсдоши ва унинг синглиси томонидан калтакланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 фев – Sputnik. Миробод туманидаги коллеж ўқувчиси курсдоши ва унинг синглиси томонидан калтакланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилди.

Ўзбекистон фуқароси чет элга кетиш учун 51,3 миллион сўм алимент тўловини тўлади

“8 февраль куни Миробод тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмига тиббиёт муассасасидан томонидан уларга 18 ёшли Эъзоза Р. исмли фуқаро тан шикастлари билан мурожаат қилганлиги тўғрисида хабар келиб тушди”, - дейилган хабарда.

Қизнинг айтишича, у Ойгул К. исмли курсдоши ва унинг опаси Шахло К. билан жанжаллашиши оқибатида тан жароҳатлари олган.

Ушбу факт бўйича суд-тиббий экспертиза белгиланди, суриштирув олиб борилмоқда.