ТОШКЕНТ, 12 фев - Sputnik. Россиядаги Афғонистон ветеранлари уюшмаси раҳбари, мудофаа ва хавфсизлик бўйича қўмита аъзоси, захирадаги полковник Франц Клинцевич 1986-1988 йилларда Афғонистон ҳудудида жанговар ҳаракатларда иштирок этган.
Совет қўшинлари Афғонистондан чиқарилганининг 30 йиллиги арафасида Клинцевич Sputnik ҳарбий шарҳловчиси Александр Хроленкога Афғонистоннинг 30 йиллик тарихи бошқача бўлиши мумкинлиги хусусида гапириб берди.
"Афғонистоннинг озирги 30 йиллик тарихи бошқача бўлиши мумкин эди ва бўларди ҳам, агар 1992-йилда Ельцин хоинлик қилмаганида. Бизнинг Афғонистон билан муносабатларимиз ҳам мутлақо бошқача бўлар эди, биз бугунги кунда энг аввало АҚШ ва Ғарб давлатлари махсус хизматлари сайи-ҳаракатлари туфайли юзага келган Марказий Осиёдаги нотинчлик сингари таҳдидларга дуч келмас эдик.
Президент Нажибулла в 1992 йил толиблар тўнтариши арафасида вазиятни барқарорлаштириш мақсадида танк ва бронетранспортерлар заправкаси учун Россиядан бор-йўғи 500 тонна дизель ёқилғи сўраган. Аммо бу вақтда Москвада ЦРУга ишлайдиган маслаҳатчилар бисёр бўлиб, улар ёқилғини етказиб бериш мақсадга мувофиқлигини билдиришган. Шундай қилиб Ельцин Нажжибулла илтимосига рад жавобини берган, ваҳоланки, унга қадар Афғонистондаги ҳарбий операциялар вақтида биз кунига минг тонналар ёқилғи сарфлаганмиз. Ушбу сиёсий қарор баҳоси эса оддий - бугунги кунда бутун дунёда террористик таҳдидлар кучайди, "Ал-Қоида", "ислом давлати" ва бошқа экстремистик ташкилотлар ривож топди, наркотрафикнинг эса чеки йўқ", - деди Хроленкога берган интервьюси давомида Клинцевич.