Уруш бўлмаса бу ерда бир кун ҳам қолмас эдик - Қобулдаги ўзбек оиласи

Афғонистон шимолидан уруш туфайли Қобулга қочиб келган ўзбек оиласи ўзининг оғир ҳаёти ҳақида Sputnik мухбирига сўзлаб берди. 
Sputnik

“Мен Фақирмамад Нажмиддин Таҳор вилояти Хўжаи Хорликман. У ерда ҳаётимиз яхши эди. ўзимизнинг еримиз, мол-ҳолимиз, уйимиз, кўрпа тўшагимиз – ҳамма нарсамиз бор эди. Оввора эмас эдик, лекин толиблар келди, уруш бўлди, биз мажбур бўлик Қобулга келишга.

Бу ерда иқтисодимиз заиф, ҳеч нарсамиз йўқ, мана шу ҳовлида ижарага турамиз. Мана бу кўрпа тўшакларни қўшнилар беришди”, - дейди оила бошлиғи.

Ўйинчоқ ва ширинликсиз ўтаётган болалик: афғонистон ҳаётидан

"Бу ерда ҳар ой 5000 афғони ижара тўлаймиз. Мен мардикор ишлаб кунига 150-200 топаман. Бу ерда ҳеч ким бизнинг ҳолимизни сўрамайди, намозга ҳам чақирмайди. Уруш бўлмаганда ўз еримизга қайтар эдик, Қобулда бир кун ҳам қолмаган бўлар эдик", - дейди Жумахон исмли яна бир оила аъзоси. 

"Бир акамни толиблар ўлдирди. Унинг иккита ўғли бир қизи қолди. Уруш жанжал туфайли бир акам Эронга қараб кетди, яна бири Покистонга кетди", - дейди Азиза исмли аёл. 

Sputnik тайёрлаган видеолавҳада Афғонистон шимолидан уруш туфайли Қобулга мажбуран кўчиб келган оила аъзоларининг ҳикояларини тингланг.