Тожикистонда тўйдан аввал қизлар бокиралиги текширилиши шарт...ми?

Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазири Насим Олимзода қизлар бокиралиги текширилиши ҳақида фармон чиқарилган-чиқарилмаганига ойдинлик киритди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳеч қачон қизлар бокиралиги текширилиши ҳақида фармон чиқармаган, деб маълум қилди идора раҳбари Насим Олимзода Душанбедаги пресс-конференцияда. Sputnik Тожикистон хабарига асосан.

Тожикистонлик машҳур хонанда туғилган кунини ресторанда нишонлагани учун жаримага тортилди

Шу билан бирга у айрим можаролар сабабли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари кўрсатмаларига биноан шунга ўхшаш текширувлар ўтказилган бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

Аввалроқ БМТнинг Хотин-қизлар камситилишига қарши қўмитаси Душанбе расмийларига мурожаат қилиб, никоҳдан аввал бокиралик текширилишини тақиқлашга чақирган эди. БМТ ушбу амалётни оғриқли ва камситувчи деб атаган эди. БМТнинг фикрига кўра, шунга ўхшаш текширувларга тиббий эҳтиёж зарур эмас.

Тожикистонда сўнгги йилларда қонунга киритилган қўшимчаларга кўра, никоҳни расмийлаштирмоқчи бўлган ёшлар тиббий кўрикдан ўтишлари ва соғлиқлари ҳақидаги тиббиёт маълумотномани ФХДЁга топширишлари керак, чунки тиббий маълумотномасиз никоҳни қайд қила олишмайди.