ТОШКЕНТ, 11 фев – Sputnik. Россия ҳудудида ҳужжатсиз ва маблағсиз қолган фуқароларга уйига қайтишга ёрдам берилмоқда, деб хабар қилди Меҳнат муносабатлари вазирлиги вазирлиги матбуот хизмати.
“Москва ва Санкт-Петербургдаги вақтинчалик ушлаб туриш марказларидан бугунга қадар жами 503 нафар одам олиб келинди”, - дейилган хабарда.
Уларнинг ҳар бири билан тиббиёт ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ходимлари иш олиб бормоқда.
Россия ҳудудида маблағсиз, қийин аҳволда қолган фуқаролар Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси ҳисобидан Ўзбекистонга қайтарилади.