Ўзбекистонга ноқонуний сотилган инсулин: Қозоғистонда текширув бошланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Коррупцияга қарши кураш миллий бюро ички текширувларни бошлашди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 фев – Sputnik. Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси Ўзбекистонга инсулин ноқонуний сотилиши ҳолати бўйича текширув бошлади. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш қўмитаси вакили Людмила Бюрабекова маълум қилди. Sputnik Қозоғистон хабарига асосан.

“Ҳа, биз Миллий хавфсизлик қўмитасига мурожаат қилдик. Улар мустақил равишда ушбу препаратни ташқарига олиб чиқиб кетилиши ҳолати бўйича текширув ўтказишмоқда. Ҳақиқатдан ҳам, бу дорилар 2018 йилда бепул тиббий ёрдам бериш мақсадида “Фармация” компанияси томондан ҳарид қилинганди”, - деди Бюрабекова.

Унинг сўзларига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Коррупцияга қарши кураш миллий бюро ички текширувларни бошлашди.

Текширув натижалари ҳақида қўшимча ахборот берилади.

Қозоғистондаги қабристонда ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди

2019 йилда январ ойида инсулин Қозоғистондан чет элга чиқиб кетганлиги маълум бўлди. Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига сўровнома юборди.

Бундан аввал қозоғистонлик  қандли диабет билан касалланган фуқаролар дори етишмаётганлиги ҳақида шикоят қилишган.

2018 йил бошидан Уральск фарзандлари қандли диабет билан касалланган болаларнинг оналари инсулин дориси етказиб берилишида муаммолар ҳақида мурожаат қилганди. Унинг сўзларига кўра, етишмаётган дориларни “қора” бозордан сотиб олишга мажбур бўлишган.

Вилоят соғлиқни сақлаш идораси раҳбарияти бу муаммони рад этишди. Бироқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги теширув ўтказишга қарор қилди.