Беларусда иккинчи жаҳон уруши йилларида ҳалок бўлган ўзбеклар ҳақида китоб чоп этилади

Беларусда иккинчи жаҳон уруши йилларида ҳалок бўлган ўзбеклар ҳақида китобни 9 май кунига чоп этиш режалаштирилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 фев – Sputnik. Ўзбекистон ва Беларус мутахассислари ҳамкорликда иккинчи жаҳон уруши даврида юз берган "Хатин воқеалари" ҳақида китоб чоп этишади.

XXVI Минск халқаро китоб-кўргазма ярмаркаси доирасида "Шарқ Зиёкори Китоблар Маркази" директори Умид Халиков ва Беларуснинг йирик китоб савдо ташкилоти - "БЕЛКНИГА" ОАЖ Бош директори А. Вашкевич томонидан  меморандум имзоланди.

Ўзбекистонда болалар учун “гапирадиган” китоб чоп этилади

Унга кўра икки халқ адабиёт намуналари алмашиш, китоб савдосини ташкил этиш ва чет тилларга таржима қилиш кўзда тутилган.

"Белорусская энциклопедия имени Петруся Бровки" нашриёти билан мингдан ортиқ ўзбеклар ҳалок бўлган - "Хатин" қишлоғида юз берган мудҳиш воқеалар ҳақида китоб нашр қилишга келишиб олинди. Ушбу китобни 9 май арафасида чоп этиш режалаштирилди”, - деди Халиков.