ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ground Zero билан ҳамкорликда февраль ойи ичида Сергели туманининг 8 мавзеси ҳудудида янги коворкинг-маркази очишни эълон қилди.
Коворкинг-марказида машғулотлар ўтказиш ва қулай ишлаш учунбарча шароитлар мавжуд: қулай мебель, интернет, кичик ошхона ва дам олиш ҳудуди. Ундан ташқари марказда конференц зал ва event-ҳудуд ҳам мавжуд.
У ерда ишсиз фуқаролар учун турли семинар ва тренинглар ўтказилши режалаштирилган. Давлат бандлик хизматларида рўйхатдан ўтган фуқаролар коворикинг марказидан имтиёзли равишла фойдаланишлари мумкин бўлади.
Бироз олдин Тошкентнинг Шайхонтаур туманида жойлашган Меъморчилик-қурилиш институтида ҳам ана шундай коворкинг-марказ очилган эди.
Коворкинг (Co-working) - инглиз тилида "биргаликда ишлаш" маъносини беради. Коворкинг марказлари тадбиркор ёки якка тартибда ишлайдиган мутахассислар учун бутун офисни ойма-ой ижарага олмасдан барча қулайликларга эга бўлган битта иш ўрнини кума-кун ижарага олиш имконини беради.