ТОШКЕНТ, 10 фев - Sputnik. Ўзини расмга олаётган 14 ёшли мактаб ўқувчиси, эҳтиётсизлиги сабаб учинчи қаватдан тушиб кетди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
“2019 йил 9 февраль куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида яшовчи, 14 ёшли ўрта мактаб ўқувчиси Ф.Т. (қиз) 3-қаватда жойлашган уйининг дераза ойнаси олдида мобиль телефони орқали ўзини расмга (селфи) тушураётган вақтида эҳтиётсизлиги сабаб пастга тушиб кетган” , - дейилган хабарда.
Натижада Ф.Т. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.