ИИББ “ноқонуний ўрнатилган” мобил радар ҳақидаги видеога изоҳ берди

ИИББ қонунни мукаммал билмасдан туриб, унинг бузилганлиги ҳақидаги видеоларни интернетда тарқатмасликни сўради.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 фев – Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ фуқаро Зуҳриддин Р. Томонидан суратга олиб ижтимоий тармоқларда тарқатилган видеолавҳага изоҳ берди.

Бир неча кун олдин такси ҳайдовчиси Зуҳриддин Р. Томонидан суратга олинган видео “радар яширин равишда ўрнатилган” ва “ЙПХ инспектори хусусий машинада ўтирибди” деган изоҳлар билан ижтимоий тармоқларда кенг тарқатилган эди.

Тошкентда талаба ЙПХ инспекторини калтаклади

Бунга жавобан Тошкент шаҳар ички ишлар бўлими Ўзбекистон қонунчилигига асосланган ҳолда – “Ходим шахсий автомобилда бўлиш ҳуқуқига эга эди” ва “Мобиль радарни автомобил орқасига ўрнатиш мумкин”, - деб жавоб берди.

Ундан ташқари радарнинг мувофиқлик сертификати ҳақидаги саволларга ИИББ – ушбу сертификатни фақат жавобгарликка тортилган шахслар талаб қилиш ҳуқуқига эга деб  жавоб берган.

Шундан сўнг ИИББ ушбу видеони суратга олган ҳайдовчи Зуҳриддин Р.нинг ўзи ҳам сўнгги 6 ой давомида 4 маротаба жаримага тортилгани, лекин уларнинг бирортасини ҳам тўламаганини аниқлаган. Аслида, текширув вақтида жарималарни 60 кун ичида тўланмаган автомобиллар аниқланса улар жарима майдончасига жойлаштирилиши лозим.

Ҳайдовчига нисбатан қўполлик қилган ЙПХ ходимига нисбатан чора кўрилади

Юқорида келтирилгани каби сохта материалларни билиб билмай интернетда тарқатиш Ички ишлар ходимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида нотўғри хулосага келишга, уларнинг обрўйига путр етказишга олиб келади. Ундан ташқари келажакда ушбу каби хабарлар ЙПХ ходимлари ва одамлар орасида низо келтириб чиқариши ёки оммавий бўйсунмасликка олиб келиши мумкин. Ушбу каби фаолият учун қонунда жазо ҳам белгиланган, - дейилади Тошкент шаҳар ИИББ хабарида.

"Агар сиз ЙҲХБ ЙПХ ходими ўз касб ваколатларини оширди ёки қонунни бузди дeган фикрда бўлсангиз, йўл юзида жанжал уюштириш шарт эмас, қолавeрса сиз қонунчилик базасидан бeхабарлигингиз сабабли ноҳақ бўлишингиз мумкин. Фуқаро тутиши мумкин бўлган энг афзал йўл - бу тўғрисида бизга алоқа каналларидан бири орқали хабар бeриш. ИИББ фактларни тeкшириб, чоралар кўради. Муаммоларни ҳал этишнинг маданиятли усулларини танланг", - дейилган хабар сўнгида. 

ИИББ хабарининг тўлиқ матни билан қуйида танишишингиз мумкин.