Низомиддин Мир Алишер Навоий- шоир, мутафаккир, жаҳон адабиётининг етук сиймоларидан бири, давлат арбоби, файласуф.
Ҳаёт йўли
Алишер Навоий 1441 йил 9 февраль куни Хуросон давлатининг пойтахти — ҳозирги Афғонистон ҳудудидаги Ҳирот шаҳрининг Боғи Давлатхона мавзесида туғилди. Отаси Ғиёсиддин Муҳаммад - Темурийлар саройида хизмат қилган, ўз даврининг нуфузли кишиларидан бири, ўғлининг тарбияси ва таълимига жиддий эътибор берган. Онаси (исми номаълум) Кобул амирзодаларидан Шайх Абусаид Чангнинг қизи экани айтилади. Навоийнинг ота-онаси ҳақида маълумотлар кам, у ўз асарларида ҳам қариндошлари ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтмаган. Навоийнинг Дарвеш-али исмли укаси бўлгани ҳақида маълумотлар бор.
XV асрнинг етук адабиётшунос олимларидан бири бўлган Давлатшоҳ Самарқандий "Тазкирот ун-шуаро" ("Шоирлар тазкираси")да Навоийнинг отаси ҳақида “Навоийнинг отаси Абдулқосим Бобурнинг ишончли кишиси Чиғатой улуси улуғларидан эди” дея қисқача маълумот бериб ўтган. Шу билан биргаликда у Ғиёсиддин Муҳаммаднинг ҳарбий бўлганини ҳам таъкидлаган.
Бўлажак шоирнинг шеъриятдаги биринчи устозлари тоғаси Мир Саййид Қобулий ва Муҳаммад Али Ғарибийлар бўлган. Навоий улар ҳақида “Мажолис-ун нафоис”да, хусусан, Қобулий ҳақида: “Яхши табъи бор эрди, туркчада майли кўпроқ эрди…” дея, Ғарибий ҳақида эса: “Хуш муховара (хушсуҳбат) ва хушхулқ ва дардманд йигит эрди. Кўпроқ созларни яхши чалар эрди. Уни ва усули хўб эрди. Мусиқий илмидин ҳам хабардор эрди…”дея қисқача тўхталиб ўтган.
1447 йилда Шоҳрух Мирзо вафот этади. Темурий шаҳзодалар ўртасида тож-тахт учун уруш кетиб, юртда талотўплар бошланганда Алишер Навоийнинг оиласи ҳам кўп инсонлар қатори юртни тарк этади. Йўлда ёш Алишер буюк тарихчи Шарафиддин Али Яздийни учратади. Тарихчи Алишер билан танишади, унинг илми ва фаросатини олқишлайди, дуо қилади. 1452 йили Шоҳрухнинг набираси Абулқосим Бобур Ҳирот тахтига ўтиради. Ғиёсиддин Муҳаммад Сабзавор шаҳрига ҳоким етиб сайланади, бироқ орадан кўп ўтмай вафот этади. Бу вақтда эса Алишер эндигина 12 ёшга қадам қўяди. Абулқосим Бобур Алишер ва унинг мактабдош дўсти Ҳусайн Бойқарони ўз қарамоғига олади. 1457-1463 йилларда Навоий Машҳад мадрасаларида таълим олади.
1463 йилда эса Ҳиротга қайтади. Хуросон пойтахтида Султон Абу Саид ўз тартибини ўрнатган, муҳим вазифаларга у билан Мовароуннаҳрдан келган кишилар тайинланган, Алишер Навоий га яқин кишилар қувғин қилинган, Ҳусайн Бойқаро билан бирга кетган тоғалари — Мирсаид ва Муҳаммад Али урушда ҳалок бўлган, яшаш учун бирон жой топиш муаммо эди. Алишер Навоийнинг ўша кунлардаги аҳволи унинг кейинчалик устози Саййид Ҳасан Ардашерга Самарқанддан ёзган мактубидаги шеърий сатрларда ниҳоятда таъсирли ва ҳаққоний ифодалаб берилган.
Бу вақтда мамлакатда таниқли шоир бўлиб қолган Алишер Навоийни Абу Саид таъқиб қилиб, Ҳиротдан чиқариб юборади. Шоир Самарқандга кетишга мажбур бўлади. Алишер Навоий Самарқандда 1465 йилдан 1469 йилнинг баҳоригача яшади, Фазлуллоҳ Абу Лайс мадрасасида ўқиб, турли фанларга оид билимларини янада чуқурлаштирди.
1500 йилларда шоирнинг ҳаёт шароити қийинлашади. Саломатлиги ёмонлашади, бироқ у ижоддан тўхтамайди. 1501 йил 3 январда Навоий касалликдан вафот этади. Бутун Ҳирот халқи буюк шоири учун 7 кун давомида мотам тутади.
Шоир ижодиёти
Алишер Навоий икки тилда мукаммал ижод қилган. Туркий тилда “Навоий”, форсий тилда эса “Фоний” тахаллусларини қўллаган.
Алишер Навоийнинг адабий ва илмий меросини 4 фаслга бўлиш мумкин: 1. Девонлари. 2. Достонлари. 3. Форсий тилдаги шеърий мероси. 4. Илмий-филологик, насрий ва тарихий асарлари.
Алишер Навоийнинг ўзбек тилида яратган шеърий мероси асосан "Хазойин ул-маоний" девонига жамланган. Асар 4 қисмдан иборат. Девоннинг биринчи қисмига "Ғаройиб ус-сиғар" ("Болалик ғаройиботлари"), иккинчи қисмига "Наводир уш-шабоб" ("Йигитлик нодиротлари"), учинчи қисмига "Бадоеъ ул-васат" ("Ўрта ёш бадиалари") ва ниҳоят, тўртинчи қисмига "Фавойид ул-кибар" ("Кексалик фойдалари") деган номлар берилди. "Хазойин ул-маоний" инсон боласининг мураккаб ва юксак тафаккури ҳамда беҳисоб ҳис-туйғулари билан боғлиқ мингларча шеър ва ўнларча шеър турларини ўз ичига олган мажмуа бўлиб, Шарқ адабиёти тарихида ноёб ҳодисадир. Бу хил мажмуа Алишер Навоийга қадар Амир Хисрав Деҳлавий томонидангина тузилган. Ушбу девонга кирган мингларча шеърларни Алишер Навоий бутун умри давомида турли шароитларда, ҳар хил сабаблар билан ёзган бўлиб, улар шоир ҳаёти ва у яшаган давр билан сонсиз-саноқсиз иплар орқали боғланган. Алишер Навоий "Хазойин ул-маоний" га қадар "Илк девон", "Бадоеъ ул-бидоя", "Наводир ун-ниҳоя" девонларини тузган. "Хазойин ул-маоний" ана шу 3 девонга кирган ҳамда "Наводир ул-ниҳоя" тузилгандан кейин ёзилган шеърлар асосида юзага келган.
"Хазойин ул-маоний"даги 4 девоннинг ҳар бирида 650 тадан 2600 ғазал, умуман 4 девонда 210 қитъа, 133 рубоий, 86 фард, 52 муаммо, 13 туюқ, 10 мухаммас, 10 чистон, 5 мусаддас, 4 таржеъбанд, 4 мустазод, 1 мусамман, 1 таркиббанд, 1 қасида, 1 маснавий, 1 соқийнома мавжуд бўлиб, Шарқ шеъриятининг 16 тури намоёндир.
1472-1476-йилларда биринчи девони “Бадоеъ ул-бидоя” (“Бадиийлик ибтидоси”) девонини шоҳ амри ва истаги билан ўзи китоб қилади. Мазкур девон 777 ғазал, 85 рубоий, 52 муаммо, 46 қитъа, 53 фард, 10 туюқ, 10 луғз, 3 мустазод, 5 мухаммас, 3 таржеъбанд, 2 мусаддасдан таркиб топган.
Алишер Навоий бутун ижоди давомида турли жанр ва йўналишларда салмоқли ижод қилган. Насрда ҳам, назмда ҳам етук асарлар яратган. Насрда Навоий асосан ижтимоий-сиёсий, ахлоқий-таълимий ва илмий-фалсафий, иқтисодий йўналишларда қалам тебратган.
Йиллар | Асарлар | |||
1499 й. | „Лисон ут-тайр“ | |||
1488 й. | „Тарихи мулки ажам“ | |||
1499 й. | „Муҳокамат ул-луғатайн“ | |||
1489 йилдан сўнг | “Ҳолоти Саййид Ҳасан Ардашер” | |||
1492 й. | „Хамсат ул-мутаҳаййирин“ | |||
1493 йилдан сўнг | „Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад“ | |||
1498 й. | „Хазойин ул-маоний“ | |||
1485 йилдан сўнг | “Тарихи анбиё ва ҳукамо” | |||
1491—1492, 1498-1499 й. | “Мажолис ун-нафоис” | |||
1500 й. | “Маҳбуб ул–қулуб” |
Ушбу асарлар мутафаккирнинг йирик асарларидир. Улар турли йилларда, турли йўналишларда ёзилган. Навоийнинг бу қадар кенг қамровда қалам тебратганидан шуни билиш мумкинки, у нафақат шоир, балки олим, яъни тилшунос, адабиётшунос, тарихчи ва файласуф сифатида жаҳон маънавиятига улкан ҳисса қўшган.
Алишер Навоий форс тилида ҳам 12 минг мисрадан ортиқ шеър, муаммо жанри ҳақида "Муфрадот" рисоласи, "Ситтайи зарурия", "Фусули арбаа" туркум қиссаларини яратган, “Девони Фоний” девонини тузган. Бу асарлар шоирнинг Ҳоқоний, Саъдий, Абдураҳмон Жомий каби форс адабиётининг етук намоёндалари билан кечган ижодий баҳсларида туғилган. Мазмунда, бадиий ифодада Навоийнинг асарлари устозлариникидан қолишмайди. Жумладан, Навоий Абдураҳмон Жомийни ўзининг устози, ҳаммаслаги сифатида чуқур ҳурмат қилган. Жомий “Баҳористон” асарида шогирди Навоий ҳақида жумладан шундай дейди: “…туркий тилда ҳеч ким Навоийдек кўп ва хўп шеър айтмаган ҳамда назм гавҳарларини сочмаган эди”.
“Хамса” ҳақида қисқача
Шубҳасиз, Навоий ижодининг юксак чўққиси „Хамса“ асаридир. Унинг яратилиши туркий халқлар адабиётида муҳим воқелик бўлган. Шоир биринчилардан бўлиб, туркий тилда тўлиқ „Хамса“ яратди ва шу билан туркий тилда кўламдор асар ёзиш мумкинлигини исботлаб берди. “Хамса” яъни “Беш достон” асарини яратиш - мумтоз шарқ адабиётининг энг мукаммал анъаналаридан бири бўлган. Шу сабаб ҳам тарихда “Хамса” асарини яратган шоирлар бармоқ билан санарли. Алишер Навоий “Садди Искандарий” достонининг муқаддима қисмида бу масалага махсус тўхталиб, “Хамса” нинг ҳар бир достони ёзилишини куннинг маълум вақтларида ўқиладиган саҳар, пешин, аср, шом ва хуфтон намозларига ўхшатади.
Навоий ёшлигиданоқ туркий тилда беш достон яратишни мақсад қилган. Ва у бошқа “Ҳамса” яратган шоирларга нисбатан жуда қисқа муддатда, яъни 1483-1485 йилларда ёзиб тугатган. Бу давр мобайнида шоир бошқа трактатларни ҳам яратади.
Навоийнинг “Хамса” асари “Ҳайрат ул-аброр”, “Фарҳод ва Ширин”, “Лайли ва Мажнун”, “Сабаиъ сайёр” ва “Садди Искандарий” каби йирик достонлардан иборат.
52 минг мисрадан иборат бу бешлик 15-аср ислом тафаккурининг борлиқ ва табиат, инсон ва жамият, ахлоқ ва камолот ҳақидаги ўзига хос қомуси эди. Шоир воқеаларни қадим Шарқ тарихининг Хусрав, Баҳром, Искандар каби номлари афсоналар билан чулғанган шахслар, Лайли ва Мажнун каби ошиқлар ҳаётидан олган. Даврнинг дардли масалаларини, авлодларнинг орзу ва армонларини кўтариб чиқди. "Хамса" замондошларига ниҳоятда зўр таъсир кўрсатган. Унинг устози Абдураҳмон Жомий уни ҳаяжон билан олқишлади. Султон Ҳусайн эса шоирни ўзининг оқ отига миндириб, жиловдорлик қилди.
Давлат ва жамоат арбоби
Навоий 1469-1472-йилларда муҳрдор, 1472-1476-йилларда вазир бўлиб ишлайди. 1487-1488-йилларда Астробод шаҳрига ҳокимлик қилади.
Алишер Навоий Ҳусайн Бойқаро саройида юксак ваколатли кишилардан бўлган. Бойқаро болаликдаги дўстини ўзига бош вазир этиб тайинлайди. Подшоҳ Бойқаро доимо Навоийнинг маслаҳатларига амал қилган, шу сабабли, у бошқарган йиллар, нисбатан тинчликда, шаҳарсозлик, санъат ривож топган даврлар бўлган. Навоий вазир бўлган йилларида Ҳиротда ободонлик авж олган, маданият ривожланган. Шоир ўзи бош бўлиб, сувсиз ерларга сув чиқарган, эски ариқларни тозалаттирган, янги каналлар қаздирган. Эски биноларни таъмирлатиб, янгиларини қурдирган. Қанчадан-қанча мадрасалар, хонаҳоқлар солдирган.
Жумладан “Вақфия” асарида Навоий вақф ерлари, мулклари, миқдори, фойдаланиш, вақф мулки ва маблағи эвазига қуриладиган бино ва иншоотлар, бу йўналишда мадраса ва хонақоҳларда ўрнатилган тартиблар ҳақида фикр юритган ва ўз маблағлари эвазига қурдирган хайрия муассалари, илмий-маданий бинолар ва боғларни санаб ўтган. Асар Навоийнинг давлаб арбоби сифатида ва Ҳусайн Бойқаро билан муносабатларини ўрганиш учун муҳим манба ҳисобланади.
Хондамирнинг қайд қилишича, 80-йиллар давомида Алишер Навоий ўз маблағлари ҳисобидан Ҳиротда ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида бир неча мадраса, 40 та работ, 17 масжид, 10 хонақоҳ, 9 ҳаммом, 9 кўприк, 20 га яқин ҳовуз қурган ёки таъмирлаттирган. Улар орасида Ҳиротдаги "Ихлосия", "Низомия" мадрасалари, "Халосия" хонақоҳи, "Шифоия" тибгоҳи, Қуръон тиловат қилувчиларга мўлжалланган "Дорул-ҳуффоз" биноси, Марвдаги "Хусравия" мадрасаси, Машҳаддаги "Дорул-ҳуффоз" хайрия биноси ва бошқа ноёб меъморлик ёдгорликлари бор.
Алишер Навоий ҳикматларидан
Тилга ихтиёрсиз — элга эътиборсиз.
Одам — тили билан бошқа ҳайвонлардан имтиёзлидир. Унинг тили орқали бошқа одамлардан афзаллиги билинади. Тил — шунча шарафи билан нутқнинг қуролидир. Агар нутқ номаъқул бўлиб чиқса — тилнинг офатидир.
Кимки, ёлғон сўзни бировга тўнкагай, ўз қора юзини ёғга булайди. Озгина ёлғон ҳам улуғ гуноҳдир; озгина заҳар ҳам ҳалок қилувчидир.
Нафъинг агар халққа бешакдурур
Билки, бу нафъ ўзунгга кўпракдурур.
Билки, бу нафъ ўзунгга кўпракдурур.
Одами эрсанг демагил одами,
Ониким йўқ халқ ғамидин ғами.
Ониким йўқ халқ ғамидин ғами.
Оналар оёғи остидадур
Равзайи жаннату жинон боғи.
Равза боғи висолин истар эсанг,
Бўл онанинг оёғин тупроғи.
Равзайи жаннату жинон боғи.
Равза боғи висолин истар эсанг,
Бўл онанинг оёғин тупроғи.
Йигитликда йиғ илмнинг махзани,
Қарилик чоғи сарф қилғил ани.
Қарилик чоғи сарф қилғил ани.
Навоий ғазал ва рубоийларидан намуналар
Ғазаллар
Қаро кўзум
Қаро кўзум, келу мардумлуғ эмди фан қилғил,
Кўзум қаросида мардум киби ватан қилғил.
Кўзум қаросида мардум киби ватан қилғил.
Юзунг гулига кўнгул равзасин яса гулшан,
Қадинг ниҳолиға жон гулшанин чаман қилғил.
Қадинг ниҳолиға жон гулшанин чаман қилғил.
Таковарингға бағир қонидин ҳино боғла,
Итингға ғамзада жон риштасин расан қилғил.
Итингға ғамзада жон риштасин расан қилғил.
Фироқ тоғида топилса туфроғим, эй чарх,
Хамир этиб, яна ул тоғда кўҳкан қилғил.
Хамир этиб, яна ул тоғда кўҳкан қилғил.
Юзунг висолиға етсун десанг кўнгулларни,
Сочингни боштин аёғ чин ила шикан қилғил.
Сочингни боштин аёғ чин ила шикан қилғил.
Хазон сипоҳиға, эй боғбон, эмас монеъ,
Бу боғ томида гар игнадин тикан қилғил.
Бу боғ томида гар игнадин тикан қилғил.
Юзида терни кўруб ўлсам, эй рафиқ, мени
Гулоб ила юву гул баргидин кафан қилғил.
Гулоб ила юву гул баргидин кафан қилғил.
Навоий анжумани шавқ жон аро тузсанг,
Анинг бошоғлиғ ўқин шамъи анжуман қилғил.
Анинг бошоғлиғ ўқин шамъи анжуман қилғил.
Мубтало бўлдим санга
Кўргали ҳуснунгни зору мубтало бўлдум санга,
Не балолиғ кун эдиким, ошно бўлдум санга.
Кўргали ҳуснунгни зору мубтало бўлдум санга,
Не балолиғ кун эдиким, ошно бўлдум санга.
Ҳар неча дедимки кун-кундин узай сендин кўнгул,
Ваҳки, кун-кундин батаррак мубтало бўлдум санга.
Ваҳки, кун-кундин батаррак мубтало бўлдум санга.
Мен қачон дедим: "Вафо қилғил манга" зулм айладинг,
Сен қачон дединг: "Фидо бўлғил манга" бўлдим санга.
Сен қачон дединг: "Фидо бўлғил манга" бўлдим санга.
Қай пари пайкарга дерсен телба бўлдунг бу сифат,
Эй пари пайкар, не қилсанг қил манга, бўлдум санга.
Эй пари пайкар, не қилсанг қил манга, бўлдум санга.
Эй кўнгул, тарки насиҳат айладинг овора бўл,
Юз бало етмаски, мен ҳам бир бало бўлдум санга.
Юз бало етмаски, мен ҳам бир бало бўлдум санга.
Жоми Жам бирла Хизр суйи насибимдур мудом,
Соқиё, то тарки жоҳ айлаб гадо бўлдум санга.
Соқиё, то тарки жоҳ айлаб гадо бўлдум санга.
Ғусса чангидин навоэ топмадим ушшоқ аро,
То Навоийдек асиру бенаво бўлдум санга.
То Навоийдек асиру бенаво бўлдум санга.
Келмади
Кеча келгумдур дебон ул сарви гулрў келмади,
Кўзларимга кеча тонг отгунча уйқу келмадии.
Лаҳза-лаҳза чиқдиму, чекдим йўлида интизор,
Келди жон оғзимғаву ул шўхи бадҳў келмади.
Ул париваш ҳажридинким йиғладим деванавор,
Кимса бормуким анга кўрганнда кулгу келмади.
Толиби содиқ топилмас йўқсаким қўйди қадам
Йўлғаким аввал қадам маъшуққа ўтру келмади.
Эй Навоий, бода бирла ҳуррам эт кўнгул уйин,
Не учунким бода келган уйга қайғу келмади.
Кўзларимга кеча тонг отгунча уйқу келмадии.
Лаҳза-лаҳза чиқдиму, чекдим йўлида интизор,
Келди жон оғзимғаву ул шўхи бадҳў келмади.
Ул париваш ҳажридинким йиғладим деванавор,
Кимса бормуким анга кўрганнда кулгу келмади.
Толиби содиқ топилмас йўқсаким қўйди қадам
Йўлғаким аввал қадам маъшуққа ўтру келмади.
Эй Навоий, бода бирла ҳуррам эт кўнгул уйин,
Не учунким бода келган уйга қайғу келмади.
Кўргали ҳуснунгни зору…
Кўргали ҳуснунгни зору мубтало бўлдим санга,
Не балолиғ кун эдиким, ошно бўлдум санга.
Ҳар неча дедимки, кун-кундин узай сендин кўнгил,
Ваҳки, кун-кундин батаррак мубтало бўлдум санга.
Мен қачон дедим: вафо қилғил манга — зулм айладинг,
Сен қачон дединг: фидо бўлғил манга — бўлдум санга.
Эй кўнгил, тарки насиҳат айладим аввора бўл,
Юз бало етмаски, мен ҳам бир бало бўлдум санга.
Жоми Жам бирла Хизр суйи насибимдур мудом,
Соқиё, то тарки жоҳ айлаб гадо бўлдум санга.
Ғусса чангидин навоэ топмадим ушшоқ аро,
То Навоийдек асиру бенаво бўлдум санга.
Не балолиғ кун эдиким, ошно бўлдум санга.
Ҳар неча дедимки, кун-кундин узай сендин кўнгил,
Ваҳки, кун-кундин батаррак мубтало бўлдум санга.
Мен қачон дедим: вафо қилғил манга — зулм айладинг,
Сен қачон дединг: фидо бўлғил манга — бўлдум санга.
Эй кўнгил, тарки насиҳат айладим аввора бўл,
Юз бало етмаски, мен ҳам бир бало бўлдум санга.
Жоми Жам бирла Хизр суйи насибимдур мудом,
Соқиё, то тарки жоҳ айлаб гадо бўлдум санга.
Ғусса чангидин навоэ топмадим ушшоқ аро,
То Навоийдек асиру бенаво бўлдум санга.
Оразин ёпқач кўзимдин
Оразин ёпқач кўзумдин сочилур ҳар лаҳза ёш,
Ўйлаким пайдо бўлур юлдуз, ниҳон бўлғач қуёш.
Ўйлаким пайдо бўлур юлдуз, ниҳон бўлғач қуёш.
Қут бир бодому ерим гўшан меҳроб эди,
Ғорати дин этти ногаҳ бир балолиқ кўзу қош.
Ғорати дин этти ногаҳ бир балолиқ кўзу қош.
Бу дамодам оҳим ифшо айлар ул ой ишқини,
Субҳнунг бот-бот дами андоғки айлар меҳр фош.
Субҳнунг бот-бот дами андоғки айлар меҳр фош.
Бўсаэ қилмас мурувват, асру қаттиқдур лабинг,
Десам оғзи ичра айтур лаъл ҳам бор навъ тош.
Десам оғзи ичра айтур лаъл ҳам бор навъ тош.
Новакинг кўнглимга киргач жон талашмоқ бу экин,
Ким қилур пайконини кўнглум била жоним талош.
Ким қилур пайконини кўнглум била жоним талош.
Умри жовид истасанг фард ўлки, бўстон Хизридур,
Сарвким даъб айлади озодалиқ бирла маош.
Сарвким даъб айлади озодалиқ бирла маош.
Қоши оллинда Навоий берса жон, айб этмангиз,
Гар будур меҳроб, бир-бир қўйгусидир барча бош.
Гар будур меҳроб, бир-бир қўйгусидир барча бош.
Ўн саккиз ёш ҳайратлари
Ўн саккиз минг олам ошуби агар бошиндадур,
Не ажаб, чун сарвинозим ўн саккиз ёшиндадур.
Не ажаб, чун сарвинозим ўн саккиз ёшиндадур.
Деса бўлғайким, яна ҳам ўн саккиз йил ҳусни бор,
Ўн саккиз ёшина мунча фитнаким бошинадур.
Ўн саккиз ёшина мунча фитнаким бошинадур.
Ўн саккиз йил дема, юз саксон йил ўлса, улдурур,
Ҳусн шоҳи, ул балоларким, кўзу қошинадур.
Ҳусн шоҳи, ул балоларким, кўзу қошинадур.
Ҳайрат этмон ҳусни нақшидаки, ҳар ҳайратки, бор,
Барчаси эзид таоло сун`и наққошинадур.
Барчаси эзид таоло сун`и наққошинадур.
Тан анга сийму ичина тош музмар кўнглидин,
Ақлға юз ҳайрат, ул ойнинг ичу тошинадур.
Ақлға юз ҳайрат, ул ойнинг ичу тошинадур.
Май кетур, эй муғки, юз ҳайрат аро қолмиш Масиҳ,
Бул ажабларким, бу эски дайр хуффошиндадур.
Бул ажабларким, бу эски дайр хуффошиндадур.
То Навоий тўкти ул ой фурқатидин баҳри ашк,
Ҳар қачон боқсанг, қуёш акси анинг ёшиндадур.
Ҳар қачон боқсанг, қуёш акси анинг ёшиндадур.
Истадим
Қон ютуб умри жаҳон аҳлида бир ёр истадим,
Лекин ул камрак топилди, гарчи бисёр истадим.
Лекин ул камрак топилди, гарчи бисёр истадим.
Кимга ким жоним фидо айлаб соғиндим дам-бадам,
Эрмас эрди ёрлиқда чун вафодор истадим.
Эрмас эрди ёрлиқда чун вафодор истадим.
Билмадим олам элида йўқтурур мутлақ вафо,
Ваҳки, умри улча йўқтур соғиниб ёр истадим.
Ваҳки, умри улча йўқтур соғиниб ёр истадим.
Улки, топилмас башар жинсида ваҳ ғафлат кўрунг,
Ким пари хайлида мен девонаи зор истадим.
Ким пари хайлида мен девонаи зор истадим.
Сирри ишқимни кўнгул кўз бирла фош этмак не тонг,
Қалбу тардоманни мен чун соҳиб асрор истадим.
Қалбу тардоманни мен чун соҳиб асрор истадим.
Шайх бирла хонақаҳдин чун ёруғлуқ топмадим,
Дайр пири хизматиға кўйи хаммор истадим.
Дайр пири хизматиға кўйи хаммор истадим.
Эй Навоий, чун рафиқи топмадим, бу ғуссадин,
Ўзни бекаслик балосиға гирифтор истадим.
Ўзни бекаслик балосиға гирифтор истадим.
Мeни мeн истаган киши
Мени мен истаган ўз суҳбатига аржуманд этмас,
Мени истар кишининг суҳбатин кўнглум писанд этмас.
Мени истар кишининг суҳбатин кўнглум писанд этмас.
Не баҳра топқамен андинки, мендин истагай баҳра,
Чу улким баҳраи андин тилармен баҳраманд этмас.
Чу улким баҳраи андин тилармен баҳраманд этмас.
Нетай ҳуру пари базминки, қатлим ё ҳаётимға,
Аён ул заҳр чашм айлаб ниҳон, бу нўшханд этмас.
Аён ул заҳр чашм айлаб ниҳон, бу нўшханд этмас.
Керакмас ой ила кун шакликим, ҳусну малоҳатдин,
Ичим ул чок-чок этмас, таним ул банд-банд этмас.
Ичим ул чок-чок этмас, таним ул банд-банд этмас.
Керак ўз чобуки мажнунваши қотил шиоримким,
Бузуғ кўнглумдин ўзга ерга жавлони саманд этмас.
Бузуғ кўнглумдин ўзга ерга жавлони саманд этмас.
Кўнгул уз чарх золидин, фирибин емаким, охир
Ажал сарриштасидин ўзга бўйнунгға каманд этмас.
Ажал сарриштасидин ўзга бўйнунгға каманд этмас.
Ул ой ўтлуғ юзин очса, Навоий тегмасун деб кўз,
Муҳаббат тухмидин ўзга ул ўт узра сипанд этмас.
Муҳаббат тухмидин ўзга ул ўт узра сипанд этмас.
Рубоийлар
Ғурбатда ғариб шодмон бўлмас эмиш,
Эл анга шафиқу меҳрибон бўлмас эмиш.
Олтун қафас ичра гар қизил гул буца,
Булбулға тикондек ошён бўлмас эмиш.
* * *
Зоҳид, сенга — ҳур, манга — жонона керак,
Жаннат — санга бўлсун, манга — майхона керак.
Майхона аро соқию паймона керак,
Паймона неча бўлса тўла, ёна керак.
Эл анга шафиқу меҳрибон бўлмас эмиш.
Олтун қафас ичра гар қизил гул буца,
Булбулға тикондек ошён бўлмас эмиш.
* * *
Зоҳид, сенга — ҳур, манга — жонона керак,
Жаннат — санга бўлсун, манга — майхона керак.
Майхона аро соқию паймона керак,
Паймона неча бўлса тўла, ёна керак.
* * *
Жондин сени кўп севармен, эй умри азиз,
Сондин сени кўп севармен, эй умри азиз.
Ҳар неники севмак ондин ортуқ бўлмас,
Ондин сени кўп севармен, эй умри азиз.
Сондин сени кўп севармен, эй умри азиз.
Ҳар неники севмак ондин ортуқ бўлмас,
Ондин сени кўп севармен, эй умри азиз.
* * *
Гар ошиқ эсанг меҳру вафо қилма ҳавас,
Дард истаю дафъиға даво қилма ҳавас.
Ҳижрону висол мутлақо қилма ҳавас,
Дилдорингдан ғайри ризо қилма ҳавас.
Дард истаю дафъиға даво қилма ҳавас.
Ҳижрону висол мутлақо қилма ҳавас,
Дилдорингдан ғайри ризо қилма ҳавас.
* * *
Жонимдаги "жим" икки долингға фидо,
Андин сўнг "алиф" тоза ниҳолингға фидо,
"Нун"и доғи анбарин ҳилолингға фидо,
Қолғон ики нуқта икки холингға фидо.
Андин сўнг "алиф" тоза ниҳолингға фидо,
"Нун"и доғи анбарин ҳилолингға фидо,
Қолғон ики нуқта икки холингға фидо.
* * *
Кўз бирла қошинг яхши, қабоғинг яхши,
Юз бирла сўзинг яхши, дудоғинг яхши.
Энг бирла менгинг яхши, сақоқинг яхши,
Бир-бир не дейин боштин-аёғинг яхши.
Юз бирла сўзинг яхши, дудоғинг яхши.
Энг бирла менгинг яхши, сақоқинг яхши,
Бир-бир не дейин боштин-аёғинг яхши.
Дунё тан олган мутафаккир
Навоий ижоди нафақат Ўзбекистонда, балки Европа, океанорти мамлакатларида ҳам юксак қизиқиш билан ўрганилади. Шу сабаб, адабиётшунослик фанидан мустақил “Навоийшунослик” фани вужудга келди, десак муболаға бўлмайди. Навоий ижоди у яшаб ўтган даврдаёқ мукаммал ўрганила бошлаган ва ҳамон ўрганилмоқда. Унинг ижоди ва ҳаётига бағишлаб бутун дунёда минглаб илмий ишлар, мақолалар, трактатлар, асарлар, фильмлар, спектакллар, бадиий асарлар яратилган. Жумладан, ўзбек адабиётида ёзувчи Ойбекнинг “Навоий” романи, (бу роман билан Ойбек ўзбек адабиётида тарихий шахслар ҳақида бадиий асар яратиш анъанасига асос солади) Миркарим Осимнинг туркум ҳикоялари машҳур. Европада Навоий асарларига қизиқиш катта. Бу борада кўплаб шарқшунос олимларнинг ишлари мисол бўла олади. Чунки, унинг асарлари шунчаки бадиий хаёлот маҳсули бўлиб қолмасдан, шарқ халқлари тарихи ва фалсафасини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга.
Алишер Навоий асарларидаги услуб, йўналишлар кейинчалик адабиётда кўплаб оқимлар пайдо бўлишига сабаб бўлади. Буюк шарқшунос олим Армений Вамбери Навоий ҳақида: “ҳаммага маълум ва машҳур буюк ўзбек шоири” дея эътироф этган. Яна бир буюк мутафаккир, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур Навоий ҳақида “Бобурнома” асарида: “Алишербек назири йўқ киши эди. Туркий тил била то шеър айтубтурлар, ҳеч ким онча кўп ва хўб айтқон эмас”дея тўхталиб ўтган.
Ҳар йили 9 февраль - Навоий таваллуд топган кун республика бўйлаб кенг миқёсда нишонланади.
Ўзбекистоннинг ҳар бир бурчагида Навоий номи билан номланган масканлар ва манзиллар бор. Жумладан: бир вилоят (Навоий вилояти), шаҳар, (Навоий шаҳри), олий ўқув юрти (Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти институти), Ўзбекистон миллий кутубхонаси, Ўзбекистон Фанлар академияси, Адабиёт музейи, Тошкентдаги Катта академик опера ва балет театри, Санъат саройи, Тошкентдаги метро бекати, ўнлаб кўчалар ва жамоа хўжаликларига Алишер Навоий номи берилган. Алишер Навоий номидаги Давлат мукофоти ҳамда талабалар учун давлат стипендияси ҳам мавжуд.
Республика ҳудудларидан ташқари Алишер Навоий ҳайкаллари дунёнинг Москва, Минск, Вашингтон, Токио, Боку, Душанбе, Сеул каби шаҳарларида ўрнатилган.