ТОШКЕНТ, 8 фев – Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошидаги Жамоатчилик кенгашининг Facebook’даги саҳифасида Тошкент шаҳри логотипини танлаш бўйича ўтказилган танлов ғолиби эълон қилинди.
Тошкентнинг олтин дарвозалари: янги логотип танланди
© Общественный совет при хокимияте Ташкента
Ўзбекистон пойтахти бренди учун асосий таянч тимсол бўлиши айтилган логотип муаллифи – Темур Саъдий ва MA’NO брендинг агентлиги бўлган.
Тошкентнинг олтин дарвозалари: янги логотип танланди
© Общественный совет при хокимияте Ташкента
Логотип квадрат шаклида бўлиб, унинг марказида ҳаворанг Т ҳарфи, Тошкентнинг олтин дарвозалари нақши тасвирланган.
Тошкентнинг олтин дарвозалари: янги логотип танланди
© Общественный совет при хокимияте Ташкента
Логотипдан турли тадбирлар, транспорт воситалари, парклар, жамоат хизматлари турлари учун ҳам мослаштириб, турли талқинларда фойдаланса бўлади.