Сўнгги умид сўнди: жасад футболчи Эмилиано Саланики эканлиги тасдиқланди

Франция терма жамоаси ва “ПСЖ” клубининг ҳужумчиси Килиан Мбаппе ўзининг Instagram саҳифасида “Жойинг жаннатда бўлсин” деган пост эълон қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 фев – Sputnik. Британиянинг Дорсет графлиги полицияси “Кардифф” клубининг аргентиналик ҳужумчиси Эмилиано Сала ҳалокатга учраган самолёт бўлаклари ичидан топилган жасад футболчига тегишли эканлигини тасдиқлади. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Самолёт душанба куни Ла-Манш бўғозида топилган эди.

Футболчининг қариндошларига экспертиза натижалари ҳақида хабар қилинди. Учувчи Дэвид Ибботсоннинг жасади ҳозирча топилгани йўқ.

Фожиа тафсилотларини текшириш давом этмоқда.

Жаҳон футболи юлдузлари Эмилиано Сала оиласига ҳамдардлик билдиришмоқда. Франция терма жамоаси ва “ПСЖ” клубининг ҳужумчиси Килиан Мбаппе ўзининг Instagram саҳифасида “Жойинг жаннатда бўлсин” деган пост эълон қилди.