ИИВ: 1 апрелдан жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича янги тартиб жорий этилиши мумкин

Биринчи апрелдан ҳокимликлар маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган ички ишлар органларининг патруль-пост, йўл-ҳаракати хавфсизлиги, профилактика ва хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмаларини ташкил этишга ҳақли бўлиши мумкин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 фев – Sputnik. “Ички ишлар органлари томонидан жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги хизматларни кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

ИИВ ички ишлар ходимлари кунига бағишлаб видео суратга олди

Қарор лойиҳасига кўра, 2019 йил 1 апрелдан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликлари маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган ички ишлар органларининг патруль-пост, йўл-ҳаракати хавфсизлиги, профилактика ва хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмаларини ташкил этишга ҳақли бўлиши мумкин.  

Ички ишлар органларининг давлат йўл ҳаракати хавфсизлик хизматига юридик шахслар билан тузилган шартнома асосида ҳақ эвазига уларнинг автотранспорт воситаларини кузатиб бориш хизматини кўрсатиш ваколати берилиши мумкин.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари билан шартномавий-ҳуқуқий асосда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги тадбирларни амалга ошириш учун хўжалик маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган ички ишлар органлари бўлинмалари штатларини ташкил этишга ҳақли бўлади.

Наманганда фоҳишалар яшайдиган уйлар йўлакларига кузатув камералари ўрнатилмоқда

Ҳужжат лойиҳасига Ички ишлар органлари томонидан жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги хизматларни маҳаллий ҳамда хўжалик ҳисобидан амалга ошириш тартиби тўғрисида низом илова қилинган.

“Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Тошкент вилояти ҳокимиятининг 2019 йил 1 майдан:

2020 йил май ойига қадар Тошкент вилоятида тажриба тариқасида жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ оммавий тадбирларга шу жумладан, қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга ошириладиган тадбирларга Ички ишлар ва Мудофаа вазирликларининг ишламайдиган пенсионерларини 2 ҳафтадан кам бўлмаган, лекин 6 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга шартнома асосида жалб этиш”, - дейилган ҳужжат лойиҳасида.

У фоҳишалар ва ёлғиз аёлларни қутқаради: тошкентлик аёл-милиционер билан учрашув

Ички ишлар ва Молия вазирликлари ички ишлар органлари томонидан жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек давлат йўл ҳаракати хавфсизлик хизмати томонидан юридик шахсларнинг автотранспорт воситаларини кузатиб бориш борасидаги хизматлар тарифини ва шартномалар намуналарини ишлаб чиқиш назарда тутилган.

Жамоат ишларига жалб этилган пенсионерларнинг иш ҳақини ўтказиб бериш учун Тошкент вилояти ички ишлар бошқармасининг махсус ҳисоб рақами очиш ҳам кўзда тутилмоқда.