Сўнгги маълумотларга қараганда, қутқарувчилар вайроналар остидан омон қолган 5 ёшли қизчани чиқариб олишди. Қизча плиталар орасида 18 соат қолиб кетган. Унинг аҳволи ҳақида маълумот ошкор қилинмаябди.
Қулаб тушган бинода 14 та хонадон истиқомат қилган. 43 киши рўйхатдан ўтган.
Шунингдек, вайроналар остида камида 5 та автомобил қолиб кетганлиги айтилмоқда.
Ҳозирда қутқарувчилар вайроналарни тозалаб, текширишмоқда. Қутқарув операциясида турли идораларнинг 500 яқин ходимлари иштирок этмоқда. Туркия прокуратураси ҳодиса юзасидан текширув ишларини бошлаб юборди.