Тошкентда йирик ЙТҲ: одамларни автоген ёрдамида чиқариб олишга тўғри келди – фото

Миробод тумани Янги қўйлиқ кўчасида “GENTRA” русумли машина бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги дарахтга урилиб кетади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 фев – Sputnik. Тошкентда 6 февралдан 7 февралга ўтар кечаси яна бир жиддий ЙТҲ содир бўлди.

Ўзбекистон ФВВ матбуот хизматининг хабар қилишича, Миробод тумани Янги қўйлиқ кўчасида “GENTRA” русумли машина бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги дарахтга урилиб кетади.

Тошкентда йирик ЙТҲ: одамларни автоген ёрдамида чиқариб олишга тўғри келди – фото

Бошқарма Қутқарув отрядининг қутқарувчилари воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, машина салонида қисилиб қолган ҳайдовчини махсус асбоб-анжомлар ёрдамида чиқариб олган ва тиббиёт ходимларига топширган.

Ҳозирда ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.