Супер Ferrari автомобили 4,3 миллион еврога сотилди

1987 йилда ишлаб чиқарилган ноёб пойга Ferrari автомобили 4,3 миллион еврога сотилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 фев – Sputnik. Парижда Sotheby’s аукционида 1987 йилда ишлаб чиқарилган супер ретро Ferrari F40 LM автомобили сотилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Ушбу савдолар ҳар йили ретро автомобиллар салон кўргазмасида ўтказилди.

Ушбу аукционга жами 90 та лот қўйилган. Улар ичида турли йилларда ишлаб чиқарилган Ferrari, Porsche, BMW, Bugatti автомобиллари бор.

Қозоғистон ўз автомобил маркасини яратишга киришди

Пойга Ferrari автомобилининг нархи 4,3 миллион евро деб баҳоланди.

Ушбу суперкар Michelotto компанияси томонидан лойиҳалаштирилган. У 1995-1996 йилларда икки марта машҳур “Ле-Мана 24 соат” пойгаларида қатнашди. 1995 йилда Anderstorp 4 Hours пойгасида ғолиб бўлди.

Шу билан бирга, 1966 йилда ишлаб чиқарилган Ferrari 275 Gtb/6 C автомобили 2,9 миллион евро ва Porsche 550 RS Spyder 2,7 миллион еврога сотилди.