Сенатор Клинцевич: огоҳ бўлинг АҚШ Марказий Осиёга "ҳужум" қилмоқчи

Ушбу ҳужумлар аслида Россияга қаратилган бўлсада, биринчи навбатда улар билан Марказий Осиё ҳудуди дуч келади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 фев - Sputnik. Мен Россиядаги Афғонистон уруши ветеранлари иттифоқи раисиман. Ушбу лавозимда 25 йилдан бери фаолият юритиб келмоқдаман, - дейди россиялик сенатор Франц Клинцевич.

Ўтган давр мобайнида Ўзбекистон илк бор МДҲ доирасида Афғонистон ветеранлари уюшмаларига бағишланган тадбир ўтказди. Ундан МДҲнинг 9 мамлакати вакиллари иштирок этди ва Ўзбекистон президенти ҳам бунга шахсан ўз ҳиссасини қўшди.

“ИШИД” аста-секин Афғонистон шимолига ўтмоқда – Қирғизистон хавфсизлик кенгаши

Бўлиб ўтган тадбир доирасида мен барчани огоҳлантирдим: Яқин вақт ичида Марказий Осиё ҳудуди АҚШ томонидан тайёрланган турли хил ҳужумларга дуч келади. Ушбу ҳужумлар аслида Россияга қаратилган бўлсада, биринчи навбатда улар билан Марказий Осиё ҳудуди дуч келади.

АҚШ тактикаси жуда пухта ўйланган. Улар турли йўллар билан Россия ёки Марказий Осиё давлатлари ичида ижтимоий, иқтисодий муаммолар яратишга уринмоқда. МДҲнинг бир мамлакатида пайдо бўлган муаммо, албатта, бошқа мамлакатга ҳам таъсир қилади. Ахир биз шунча вақт бирга бўлганмиз, кўплаб ижтимоий иқтисодий алоқалар сақланиб қолган.  Жамиятда бирор муаммо пайдо бўлганидан сўнг эса – у ерда  турли бузғунчи жараёнлар ташкил қилишга имкон пайдо бўлади, - деди Клинцевич.

Сенатор Клинцевич: огоҳ бўлинг АҚШ Марказий Осиёга "ҳужум" қилмоқчи