Мирзиёевга “хат ёзган” уйсиз бола ким экани аниқланди

Болалар уйи тарбияланувчиси Александр Борисов номидан президентга "ёзилган хат" ижтимоий тармоқларда тарқатилганидан сўнг ИИББ ходимлари уни қидириб топишди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 фев - Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари болалар уйи тарбияланувчиси Александр Борисовни қидириб топишди, деб хабар қилмоқда ИИББ матбуот хизмати.

Мирзиёевга “хат ёзган” уйсиз бола ким экани аниқланди

Бироз олдин гўёки Борисов номидан президентга “ёзилган хат” ижтимоий тармоқларда кенг тарқатилган эди. Хатда ётоқхонада уни калтаклашлари туфайли кўчада яшашга мажбур бўлаётганини, паспортини ўғирлаб кетишгани ва ИИББ ходимлари  уни ҳужжати йўқлиги учун доим бўлимга олиб кетишларига “арз қилган”.

Мирзиёевга “хат ёзган” уйсиз бола ким экани аниқланди

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари Александр Борисовни қидириб топишди ва унга ёрдам беришди. У ювиниб, сочини олдириб биометрик паспортга суратга тушди. Айни дамда у 58 сонли поликлиникада тиббий кўрикдан ўтмоқда. Кўрикдан сўнг унга ишга жойлашишда ёрдам беришади. Ҳуқуқни сақлаш органлари ходимлари Борисовнинг ётоқхонасидаги вазият билан ҳам танишиб чиқишни ваъда беришган.

Мирзиёевга “хат ёзган” уйсиз бола ким экани аниқланди

Тошкент шаҳар ИИББ мультимедиа маркази  ходимлари унинг номидан президентга ёзилган хатни кўрсатишганда, Борисов хатни у ёзмаганини ва уни интернетда ким тарқатганидан хабари йўқлигини таъкидлади.

Ундан ташқари ёш йигит паспортини ўзи йўқотиб қўйганини ва баъзан алкоголли ичимликлар ичиб туришини ҳам хабар қилган. Буни Борисов олдин ишлаган ширкат ходимлари ҳам тасдиқлашган.

ИИББ ходимлари Борисов тақдиридан доимий равишда хабардор бўлиб туришни ваъда беришмоқда.