Магниторгорскда 8 кишини қутқарган қаҳрамонга вазир номидан қимматбаҳо совға топширилди

Ўзбекистоннинг Россиянинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонасида Оламафруз Абдуллаев билан учрашув бўлиб ўтди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 фев – Sputnik. Ўзбекистоннинг Россиянинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонасида Оламафруз Абдуллаев билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Магнитогорскда 8 кишини қутқарган ўзбекистонлик қаҳрамон тақдирланди

Хабарда келтирилишича, Бош консулхонадаги учрашувга Россияда вақтинчалик бўлиб турган ҳамюртлар, жумладан, олий таълим муассасалари талабалари, шунингдек, Свердловск вилоятидаги ўзбек диаспораси раҳбари Зокир Аллабергенов ҳам таклиф этилган.

“Учрашув якунида Оламафруз Абдуллаевга Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири номидан қимматбаҳо совға ва мамлакатимизнинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси фахрий ёрлиғи топширилди. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси томонидан унинг 7-февралда учиб кетиши учун Екатеринбург-Тошкент рейсига бепул билет ажратилди”, - дейилади хабарда.

Магниторгорскда 8 кишини қутқарган қаҳрамонга вазир номидан қимматбаҳо совға топширилди

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг сўнгги кунида Магнитогорск шаҳрининг Карл Маркс кўчасида маиший газ портлаши оқибатида ўн қаватли уйнинг подъездларидан бири қулаб тушиши оқибатида 39 киши ҳалок бўлган эди. Воқеа жойига қутқарувчилардан олдин ўзбекистонлик Оламафруз Абдуллаев етиб келиб, саккиз кишига вайроналар остидан чиқишга ёрдам берган эди.