ТОШКЕНТ, 06 фев – Sputnik. Ла-Манш бўғози устидан учиб ўтаётиб, ҳалокатга учраган аргентиналик футболчи Эмилиано Саланинг синглиси хўжайинини кутаётган итнинг юракни эзадиган суратини эълон қилди.
Футболчининг синглиси Романия Facebook᾽даги саҳифасида Нала лақабли ит суратини жойлаштириб, қуйидаги сўзлари ёзиб қолдирди: “Нала сени кутмоқда”.
Суратда футболчининг вафодор ити ойнали эшик олдида ўтирибди. У хўжайинининг пайдо бўлиши кутиб, олисларга термулади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Кардифф” клубининг аргентиналик ҳужумчиси Эмилиано Сала учган самолёт ҳалокатга учраган жой Ла-Манш бўғозида ҳалок бўлган кишининг танаси топилгани ҳақида хабар қилган эдик. Сўнгги маълумотларга қараганда, тананинг кимга тегишли эканлиги экспертиза хулосасидан кейин ошкор қилинади.