Электр энергия учун олдиндан тўлов тизимига ўзгартириш киритилди

Илгари, энергия фақат 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўланганида етказиб берилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 фев – Sputnik. Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент фармонига ўзгартириш киритилди.

Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилди.

Ўзбекистонда қанча энергия ишлаб чиқарилиши маълум бўлди

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, истеъмолчиларга энергия етказиб бериш истеъмолчилар томонидан мурожаат қилинганида 50 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида ҳам амалга оширилади. Илгари, энергия фақат 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўланганида етказиб берилган.

Олдиндан ҳақ тўланмаган, 50 фоизлик ҳақ тўлайдиган истеъмолчилар томонидан ой охиригача якуний ҳақ тўланмаганда, мазкур истеъмолчиларга нисбатан электр ва газдан тўлиқ узишгача бўлган чоралар кўрилади.