Ўзбекистонлик чегара орқали 2,5 килограмм гиёҳванд моддасини олиб ўтишга уринди

Ушбу ҳолатлар юзасидан қўлга олинган шахсга нисбатан Ўзбекистоннинг амалдаги қонунчилиги доирасида тегишли чоралар кўрилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 фев – Sputnik. Тошкент туманининг чегараолди Тутзор аҳоли пунктида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари Ўзбекистон фуқаросини тўхтатиб, шахсий текшурувдан ўтказишганда, унинг ёнидан умумий оғирлиги тахминан 2,5 килограм (1,9 кг. марихуана ва 600 грамм наша) бўлган гиёҳванд моддалар борлиги аниқланган. Бу ҳақда Ўзбекистон ДХХ Чегара қўшинлари матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистонлик чегара орқали 2,5 килограмм гиёҳванд моддасини олиб ўтишга уринди

Шу Наманган вилоятида чегара наряди томонидан яна бир фуқаро тўхтатилган.  У ўзининг "Мерседес" русумли автомашинасида Ўзбекистонга умумий қиймати 172 млн.сўм бўлган 57 та телевизор ва 2 та электр печини олиб кирган.

Шунингдек, Тошкент вилоятининг Бекобод туманида Тожикистон фуқароси Холматов товар-моддий бойликларни ноқонуний равишда олиб ўтишга уриниш учун қўлга олинди. У ноқонуний тарзда чегарадан умумий қиймати 100 млн сўм бўлган тамаки маҳсулотларини (9,6 минг қути сигарет) олиб ўтишга уринган.

Ўзбекистонлик чегара орқали 2,5 килограмм гиёҳванд моддасини олиб ўтишга уринди

Ушбу ҳолатлар юзасидан қўлга олинган шахсларга нисбатан Ўзбекистоннинг амалдаги қонунчилиги доирасида тегишли чоралар кўрилди.