Ўзбекистон махфийлик грифи остида бўлган маълумотлардан чекловларни олиб ташлади

Очиқ маълумотлар рўйхатидан олтин-валюта захиралари йиллик ҳажми ва уларнинг таркиби ҳам ўрин олди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 фев - Sputnik. Ўзбекистонда айрим маълумотларни расман эълон қилиш бўйича чекловларни олиб ташлаш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Олтин танга нархи кескин ошди, Марказий банк сабабини тушунтирди

Вазирлар Маҳкамаси эълон қилган ҳужжатга мувофиқ фойдали қазилмаларнинг захира ва ресурслари, уларнинг қазиб олиш ва сотиш ҳажмлари, маблағларнинг тақсимланиш тўғрисидаги маълумотларни расман эълон қилиш бўйича илгари белгиланган чекловлар бекор қилинди.

Шунингдек, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, "Олмалиқ КМК" АЖ ва "Навоий КМК" ДКнинг 2013 йилдан бошлаб миллий ва халқаро стандартлар асосидаги молиявий ҳисоботлари; 2017 йил 1 январь ҳолатигача давлат олтин валюта-захираларининг йиллик ҳажмлари ва уларнинг таркиби; давлат ва давлат томонидан кафолатланган (ички ва ташқи) қарзларнинг умумий ҳажми, уларнинг манбалари, валюталари, фоиз ставкалари, сўндириш муддатлари, шунингдек қарздор ташкилотлар кесимида ўзлаштирилиши ва қайтарилиши бўйича маълумотлар ҳам махфийлик грифидан чиқарилди.