Шатров: Европа Марказий Осиёда учта мақсадни кўзлайди

Сиёсатшунос, замонавий мафкурани ривожлантириш миллий институти раҳбари ўринбосари Игорь Шатров Европа иттифоқининг Марказий Осиё бўйича янги стратегияси қандай бўлиши хусусида фикр билдирди
Sputnik

ЕИ Марказий Осиё бўйича янги стратегияси 15 май санасига қадар тақдим этилади, дея баёнот қилди "Қозоғистон - ЕИ" парламент ҳамкорлиги қўмитасининг 16-мажлиси давомида Марказий Осиё бўйича Европа дипломатик хизмати бошқармаси раҳбари Борис Ярошевич.

Шатров: Европа Марказий Осиёда учта мақсадни кўзлайди

Ҳужжат ўн йиллик даврни ўз ичига олиб, ушбу минтақада ҳамкорлик дастурларини аниқлаб олишга ёрдам беради.

"Европа Марказий Осиёда учта мақсадни кўзлайди: ўз энергетик оқимлари диверсификацияси, Осиё давлатларида терроризм ва наркотрафикка қарши кураш, ҳамда инфратузилма ва транспорт соҳаларини тўлиқ ривожлантириш", - дея изоҳ беради Шатров.

Ҳужжат эълон қилингач, ЕИ давлатлари июнь ойида уни маъқуллашлари кутилмоқда.