Назарбоев муддатидан олдин президент сайловлари ҳақида баёнот берди

Президент Конституцион кенгашга Конституциянинг тегишли банди бўйича тушунтириш берилиши ҳақида мурожаат қилганди. Унда давлат раҳбарининг ваколатларини тугатиш шартлари баён этилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 фев – Sputnik. Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев республикада муддатидан олдин президент сайловлари бўлмаслигини маълум қилди. Sputnik Қозоғистон хабарига асосан.

Бундан аввал президент Констицион кенгашига мурожаат билан чиққанди.

Назарбоев сўзларига кўра, бу масала узоқ муддат кўриб чиқилиши мумкин.

“Албатта, ҳаммани сайлов, транзит ва бошқа масалалар қизиқтиради. Конституцияни ўқинглар, президент ҳақида қонунларни ўқинглар. У ерда қачон сайлов ўтказилиши, қачон муддат тугатилиши ҳақида ҳаммаси аниқ ёзилган. Ҳа, президентда муддатидан олдин сайловларни эълон қилиш қонунан ҳуқуқи бор. Бироқ бу бизга хавф туғдирмаяпти. Келинглар тинчланамиз ва нормал ишлаймиз”, - деди Нурсултон Назарбоев.

Видео баёнот Facebook саҳифада жойлаштирилган.

Бундан аввал Нурсултон Назарбоев Конституциянинг 42 моддаси 3 - банди бўйича тушунтириш бериш ҳақида Конституцион кенгашга мурожаат қилганди. Унда давлат раҳбарининг ваколатларини тугатиш шартлари баён этилган.