Футбол мураббийси Моуриньо хоккей стадионида тойиб кетиб, йиқилиб тушди

Португалиялик таниқли футбол мураббийси Жозе Моурино Континентал Хоккей Лигаси доирасидаги “Авангард” - "СКА" ўйинини томоша қилиш учун Россияга борди.
Sputnik

56 ёшли Моуриньо шайбани рамзий тарзда ўйинга киритди ва шундан кейин тойиб кетиб, йиқилиб тушди.

Унга ёрдам бериш учун яқинда турган “Авангард” ўйинчиси Евгений Медведев ва "СКА" ўйинчиси Павел Дацюк шошилди.

Бу вазиятда Моуриньо ҳеч қандай жароҳат олмагани айтилмоқда.