Москвада Афғонистон масалалари бўйича анжуман ўтказилади

Форум ишида Афғонистоннинг собиқ президенти Хамид Карзай, шунингдек, Афғонистон президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича собиқ маслаҳатчиси, июл ойида ўтказиладиган сайловларда президент лавозимига номзодлардан бири бўлган Муҳаммад Ханиф Атмар ва бошқа қатор арбоблар иштироки кутилмоқда
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 фев - Sputnik. Москвадаги Президент-отельда 5-6 феврал кунлари Афғонистоннинг обрўли сиёсатчилари ва арбоблари иштирокидаги анжуман ўтказилади ва унда Афғонистондаги вазиятга алоқадор масалалар муҳокама этилади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Дунёнинг олтмишдан зиёд мамлакатлари Афғонистон бўйича навбатдаги мажлисни чақирдилар

Толибон вакиллари ҳам ушбу форум ишида иштирок этадилар.

Тадбир ташаббускори Россиядаги афғон жамияти, деб айтган эди илгарироқ жамият вакили Ахтар Муҳаммад Сафий. У шунингдек, россия диаспораси, афғонистонлик сиёсатчилар ва фаоллардан ташқари тадбирда Эрон, Покистон ва қатор МДҲ давлатларидан диаспоралар вакиллари иштирок этишларини маълум қилган эди.

Форум ишида Афғонистоннинг собиқ президенти Хамид Карзай, шунингдек, Афғонистон президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича собиқ маслаҳатчиси, июл ойида ўтказиладиган сайловларда президент лавозимига номзодлардан бири бўлган Муҳаммад Ханиф Атмар ва бошқа қатор арбоблар иштироки кутилмоқда.

Конференция ишида толиблар ҳаракати вакиллари иштирок этишаётгани туфайли тадбирга қизиқиш кучли. Эслатиб ўтамиз, "Толибон" вакиллари Москвада 2018 йил ноябр ойида ўтказилган Афғонистондаги вазиятни тартибга солиш бўйича "москва формати"таги тадбирда иштирок этишган эди.

Ўз навбатида, афғон ҳукумати афғонистонаро анжуманда иштирок этиш режаси ҳақида хабар беришмаган, 2018 йил ноябрда ўтказилган "москва формати" анжуманини ҳам ўтказиб юборишган эди.

Россия ТИВ РИА Новостига берган изоҳида, янги анжуман афғон диаспораси томонидан чақирилаётганини, ва ноябрда ўтган Афғонистондаги вазиятни тартибга солиш бўйича "москва формати"даги тадбирнинг давоми эмаслигини айтган.

Мурадов: Ўзбекистон Афғонистон учун Англия, АҚШ ва СССР беролмаган нарсани берган

Анжуман мақсадлари

Толиблар Қобулда ҳукуматга қарши чиқишлар қилиб, узоқ вақтлардан бери ҳукуматга қарши жанговар ҳаракатларни олиб боришмоқда, шунингдек, мамлакатда чет элликлар бўлишига қарши тиш-тирноғи билан қаршилик кўрсатишмоқда. Ушбу муносабат билан толиблар ва Афғонистон ҳукуматини музокаралар столига ўтқазиш фонида Афғонистондаги турли табақалар ўртасидаги ярашув ва ўзаро муросага эришиш энг асосий мақсадлардан биридир.

"Толибон" ҳаракати вакили эълон қилинган баёнотда ўн кишидан иборат делегация учрашув давомида чет эллик қўшинлар томонидан Афғонистондаги "оккупация якуни", мамлакатда тинчлик ўрнатиш, Афғонистон келажагини қандай кўришлари масалаларида толиблар сиёсатини тушунтиришни режалаштираётганини маълум қилган.

Россиядаги афғон диспораси вакилларидан бири бўлган Муҳаммад Нодир Шоҳ ушбу тадбирга изоҳ берар экан, кенг кўламли афғон мулоқотини ўтказиш вақти келганига ишора қилган. Муҳаммад Нодир Шоҳга кўра, тадбир давомида Афғонистондаги вазият бўйича фикрлар алмашуви томонларнинг яқинлашишига ва афғонлар ўртасида ўзаро тушуниш юзага келишига ёрдам беради.

РИА Новостига тадбир ташкилотчиларига яқин манбанинг маълум қилишича, афғонлараро анжуман иштирокчилари якуний ҳужжат қабул қилиниши юзасидан муҳокама ўтказишлари кутилмоқда.