ТОШКЕНТ, 5 фев - Sputnik. Венесуэла президенти Николас Мадуро АҚШ раҳбари Дональд Трампнинг мамлакатга қўшин киритишга тайёрлигини “ақлдан озиш” деб ҳисоблайди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.
“XXI асрда уруш ҳақида гапириш – бу ақлдан озишлик”. Сиз ўзини ҳимоя қиладиган ерга қўшин юбориш мумкин, деб ўйлашингиз - бу ақлдан озишлик, жаноб Дональд Трамп”, - дея жавоб қайтарди Мадуро.
Аввалроқ АҚШ президенти CBS телеканалига берган интерьюсида Венесуэлага ҳарбий қўшин юборишни “вариатлардан бири” сифатида кўриб чиқаётганини маълум қилганди.
Мадуронинг фикрича, АҚШнинг шунга ўхшаш ҳаракатларининг асосий сабаблари – бу мамлакатнинг табиий бойликлари, жумладан, нефть.