Тошкентлик тўртовлон “қиз бола туфайли” жанжаллашди: улардан бири вафот этди

Ҳодиса пойтахтнинг Миробод туманида содир бўлди. Жанжал иштирокчиларидан бири муқаддам судланган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Тошкентлик Темур М. дўстига ёрдам бериш учун келди, натижада эса касалхонада ҳушига келмай вафот этади.

“Учинчи февраль куни соат тахминан 23:40 да Миробод туманидаги Сарикул кўчасида муқаддам судланган 22 ёшли Сулаймон С. ва 19 ёшли Сергей Ф. ўртасида жанжал келиб чиқди. Жанжал иштирокчиларининг маълум қилишича, жанжал қиз бола сабабли юзага келган”, - дейилади. Тошкент  шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабарида.

Жанжалга Сергей дўстлари – 21 ёшли Серикбай К. ва 16 ёшли Темур М.ни чақирган. Муштлашув вақтида 22 ёшли Сулаймон С. Темур М.ни пичоқлаб, ҳодиса жойидан яширинган.

Жабрланувчи касалхонага олиб борилди, аммо шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолишолмади. Йигит ҳушига келмай вафот этди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 97-моддаси билан (Қасддан одам ўлдириш) жиноий иш очилган. Гумон қилинувчи қўлга олинган.