МАГАТЭ Тошкентда АЭС хавфсизлиги бўйича семинар ўтказмоқда

Семинарда МАГАТЭ мутахассислари билан хавфсизлик стандартларига мувофиқ лицензиялаш ҳамда АЭСнинг атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш каби масалалар бўйича масалалар таҳлил этилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 фев – Sputnik. Атом энергетикаси бўйича халқаро агентлиги – МАГАТЭ Тошкентда атом электр станцияси қурилишида хавфсизлик ва бошқа муҳим жиҳатлар бўйича семинар ўтказмоқда, деб хабар қилди “Ўзатом” матбуот хизмати.

“Семинарнинг асосий мақсади – хавфсизлик тартиб ва талаблари бўйича маслаҳат, йўл-йўриқлар кўрсатишдан иборат”, - дейилган хабарда.

Семинар 4-6 февраль кунлари бўлиб ўтади ва унда “Ўзатом” агентлиги ва “Ростатом” давлат корпорацияси вакиллари иштирок этишмоқда.

Россия ва Ўзбекистон АЭС учун майдонча танлаш масаласини муҳокама қилди

Семинар бошида маҳаллий мутахассислар Ўзбекистонда  АЭС учун майдон танлаш ишларининг ҳолати бўйича маълумот беришди. Ундан сўнг МАГАТЭ АЭС учун майдон танлашда экологик жиҳатлар, атом электр станцияси учун инфратузилмани ривожлантиришда МАГАТЭ талабининг аҳамияти, МАГАТЭ хавфсизлик стандартларига мувофиқ лицензиялаш жараёни, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва атом-энергетика муаммоларини ишлаб чиқиш бўйича масалалар атрофлича таҳлил этилди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда Россия ва Ўзбекистон орасида 2 та энергоблокка эга бўлган Атом электр станцияси қуриш ҳақида келишиб олган эди. АЭС нинг биринчи энергоблокини 2028 йилнинг охиригача ишга тушириш мўлжалланган. Айни дамда АЭС учун майдон танлаш босқичи давом этмоқда.