Россиялик рэпер Децл 35 ёшида вафот этди

Децл тахаллуси билан машҳур бўлган россиялик рэпер Кирилл Толмацкий 35 ёшида вафот этди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 фев – Sputnik. Децл тахаллуси билан машҳур бўлган россиялик рэпер Кирилл Толмацкий 35 ёшида вафот этди. Бу ҳақида унинг отаси Александр Толмацкий ўзининг Facebook даги саҳифасида хабар қилди.

Дастлабки хабарларга кўра Децл 3 февралга ўтар кечаси юрак хуружидан вафот этган. Хонанданинг концерт директори Павел Беленец ҳам ушбу маълумотни тасдиқлади.

Кирилл Толмацкий 1983 йилнинг 22 июлида Москвада туғилган. Унинг 2000 йилда чиққан “Кто? Ты” номли илк альбоми 1 миллион донадан ортиқ сотилган ва ҳозирга қадар Россияда энг кўп сотилган  мусиқали дисклар қаторидан ўрин олган.

Децлнинг энг оммавий қўшиқлари орасида “Слезы”, “Вечеринка”, “Кровь моя, кровь” каби қўшиқлар бор.

Россиялик рэпер Децл 35 ёшида вафот этди