Бриллиант ва ёқут тошли орденлар: Тошкентда афғон-жангчилари тақдирланди

Тошкент шаҳрида VETERAN ветеран-жангчилар ва ногиронлар бирлашмаси ташкил топганининг 25 йиллиги ҳамда совет қўшинларининг Афғонистондан чиқарилганининг 30 йиллигига бағишланган кенг кўламдаги тадбирлар ўтказилмоқда
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 фев - Sputnik. МДҲ давлатлари ҳукумат раҳбарлари Кенгаши ҳузуридаги жангчи-байналмилалчилар ишлари бўйича қўмитаси раиси Александр Ковалёв Тошкентда "Туркистон" саройида ўтказилган тантанали тадбирда ўзбекистонлик бир қатор байналмилал жангчи-ветеранларни қимматбаҳо тошли орденлар билан мукофотлади, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Хусусан, Ўзбекистон VETERAN жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси раҳбари Талъат Мурадов Ўзбекистонда 25 йил давомида амалга оширган ишлари, Афғонистон ҳаракатини сақлаб қолгани учун бриллиант тошли орден билан мукофотланди.

Бриллиант ва ёқут тошли орденлар: Тошкентда афғон-жангчилари тақдирланди

"Ўзбекистон VETERAN жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси раҳбари Мурадов Талъат Пардаевич узоқ йиллик самарали меҳнат фаолияти ва афғон уруши қатнашчиларига кўрсатган ижтимоий кўмаклари, афғон уруши ветеранлари анъаналарини сақлаб қолгани, халқлар ўртасида дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун бриллиант тошларга эга "Ватанга хизмат" ордени билан мукофотлади", - дея эълон қилди Ковалёв.

Афғонистондан совет қўшинлари чиқарилишининг 30 йиллиги муносабати билан Тошкентда тантанали тадбирлар ўтказилмоқда>>>

Ўзбекистон Мудофаа вазири ўринбосари, Қуролли кучлари академияси раҳбари генерал-майор Азиз Икрамов ёқут тошли "Ватанга хизмат" ордени билан тақдирланди. 

Бриллиант ва ёқут тошли орденлар: Тошкентда афғон-жангчилари тақдирланди

"Ўзбекистон Республикасига садоқат билан хизмат қиламан!", - деди Ковалёвдан орденни қабул қилиб олган Икрамов.

Шунингдек, Ўзбекистон вилоятлари ҳокимлари ҳам орденлар билан мукофотланди.

Сирдарё вилояти ҳокими Ғофиржон Мирзаев ҳам ёқут кўзли "Ватанга хизмат" орден билан мукофотланди.

Бриллиант ва ёқут тошли орденлар: Тошкентда афғон-жангчилари тақдирланди

Президент администрацияси ходими Шавкат Аҳмедов бриллиант тошли "Ватанга хизмат" ордени билан тақдирланди.

Бриллиант ва ёқут тошли орденлар: Тошкентда афғон-жангчилари тақдирланди

Фарғона вилояти ҳокими,  Афғонистон уруши фахрийси Шуҳрат Ғаниев "Ватанга хизмат" ордени билан тақдирланди.

Бриллиант ва ёқут тошли орденлар: Тошкентда афғон-жангчилари тақдирланди

Қимматбаҳо тошли орденларни ўз эгаларига топширган Ковалёв сўзи якунида Афғонистондан совет қўшинлари чиқарилгани 30 йиллиги муносабати билан Москвада ўтказиладиган тантанали тадбирга Ўзбекистонликларни таклиф этди.

"Ўзбекистон жуда гўзал, лекин биз ҳам Россияда бор яхшиликларни сиз билан баҳам кўришни истаймиз", - дея ўз нутқини якунлади Ковалёв.