Жаҳонда 1 феврал куни халқаро ҳижоб куни нишонланади. Биринчи марта Бутунжаҳон Ҳижоб куни Нью-Йорк шаҳрида истиқомат қилувчи Нозима Хоннинг ташаббуси билан ўтказилган. Бугунги кунга келиб Бутунжаҳон ҳижоб куни дунёда оммалашиб бормоқда.
Шу куни ҳижоб ўраган аёлларни қўллаб-қувватлаш мақсадида кўплаб акциялар ўтказилади.
Sputnik Ўзбекистон ҳижоб ўраб кўрган жаҳон машҳурлари фотожамланмасини махсус тайёрлади.