Тошкент ҳокимияти кўчаларда сув тошиш муаммосини ҳал қилмоқчи

Тошкентнинг айрим кўчаларида таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. 1-3 февраль кунлари Шайхонтоҳур тумани “Қоратош” кўчасида таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

“Ёғингарчилик мавсумида Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида сув тошиши билан боғлиқ кўнгилсиз ҳолатларни бартараф этиш мақсадида, ирригация тармоқларини таъмирлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган. Шу муносабат билан, 1-3 февраль кунлари Шайхонтоҳур тумани “Қоратош” ва “Самарқанд дарвоза” кўчалари кесишмаси яқинида (“Корзинка” супермаркети олдида) таъмирлаш ишлари амалга оширилиши маълум қилинади”, - дейилади хабарда.

Тошкент ҳокимияти кўчаларда сув тошиш муаммосини ҳал қилмоқчи

Аввалроқ тинимсиз ёққан ёмғир натижасида Ислом Каримов номидаги Тошкент аэропортини сув босгани ҳақида хабар қилгандик.
Шунингдек, ўтган йилнинг май ойида ёққан кучли ёмғир туфайли Тошкент кўчаларида катта кўлмаклар ҳосил бўлиб, транспорт воситалари ҳамда аҳолининг ҳаракатланишига қийинчиликлар туғдирган эди.