Қозоғистон орқали Бишкек-Тошкент автобус қатнови вақтинча тўхтатилди

Қозоғистон бир томонлама тартибда ўз ҳудуди орқали Бишкек-Тошкент халқаро транзит йўналишидаги автобус қатновини тўхтатди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 фев – Sputnik. Қозоғистон ҳудуди бўйлаб Бишкек-Тошкент автобус қатнови вақтинча тўхтатилди, ҳозирги вақтда бу муаммо ҳал қилинмоқда. Бу ҳақда РИА Новости Ўзбекистон автомобил транспорт агентлиги вакилига таянган ҳолда хабар қилди.

“Ҳаракат батамом тўхтатилгани йўқ. Бу вақтинчалик ҳолат, биз жиддий камчиликларни кўрмаяпмиз”, - деди “Ўзавтотранс” вакили.

Унинг сўзларига кўра,  2018 йил охирида Қозоғистон томони ушбу йўналишда автобуслар қатновига ўзгартиришлар киритишни сўраганди.

Қозоғистон ўз ҳудуди орқали Бишкек-Тошкент автобус қатновини тўхтатди

“Ҳаракат жадвали яқин вақтда ҳал қилинишига ишончим комил”, - деб қўшимча қилди “Ўзавтотранс”.

Бишкек-Тошкент халқаро автобус қатнови – ўтган йилнинг апрел ойида Қирғизистон ва Ўзбекистон президентлари учрашуви якунлари бўйича очилганди.

Бу транзит қатнов қўшни Қозоғистон ҳудуди орқали ўтади. Қатнов Қирғизистон ва Ўзбекистон икки йирик транспорт компаниялари томонидан хизмат кўрсатилади.